Аллоҳнинг китобида ибратлар бор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=Of5AGNFrBgI&feature=youtu.be[/embed]

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИДА ИБРАТЛАР БОР

* Оқил ва эркин банда Аллоҳ таоло Китобининг қонунчилиги ҳақида ўйлаганида уни Ўзининг расули Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилиб туширган Зотга сажда қилмай иложи йўқ. Унинг сажда қилиши аниқ. * «Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин» (Бақара сураси, 286-оят). Роббимиздан ушбу матнни топдик. Бу бизга Аллоҳ томонидан берилган таълимдир. Энди биз Роббимизнинг сўзидан лаззатланишимиз лозим! Унга қандай дуо қиламиз? Унга «Эй Роббимиз!» деб мурожаат қиламиз. * Шунинг учун саййидимиз Абу Бакр: «Агар мен Аллоҳнинг Китобидаги ўзим билмайдиган нарсани айтсам, қайси ер мени кўтаради ва қайси осмон менга соя солади?» деб айтганлар. Хўп, яхши, агар «Сиз нимага ундай деяпсиз, ахир арабсиз-ку», деса, жавоб шуки, агар у араб бўлса ҳам, (Аллоҳнинг Китобидаги билмайдиган нарсасини гапирмаслиги керак). * Умматимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби билан тартибга солиниб, интизомли бўлиши даркор. Эй дўстларим, биз Аллоҳнинг Китобидан тўсилиб қолганмиз. * Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматим раҳм-шафқат кўрсатилган умматдир», дедилар. Биз хушхабар етказувчи тарғиботчилармиз. Биз одамларни кофирга чиқарувчилар эмасмиз. Биз учун бундай қилиш ҳеч қачон мумкин эмас. * «Тафсир» сўзининг, яъни «Қуръон тафсири» сўзининг маъноси нима? * Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби билан боғлиқ бу дарсларни бошидан кузатиб боринг.  

Имом Бутий суҳбатлари асосида тайёрланган видеороликдан

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
  Муборак Рамазонни ибодат ойи қилиб яратган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин давоми...

16:13 / 07.02.2017 5303
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам рабиъул аввал ойининг қайси кунида туғилганлар     Жавоб давоми...

12:07 / 27.11.2017 2502
Рўзадорга ифторлик қилиб бериш, бизнинг юртимизда урф бўлган, яхши амаллар сирасига киради. давоми...

19:36 / 25.12.2016 4313
Аллоҳдан қўрқадиган муслима аёл итоаткор бўлиши шарт. Аслида бизнинг аксариятимиз бу шартни бажаряпмиз, деб давоми...

21:04 / 04.12.2016 5152