Гўдак тилидан (йигирма тўққизинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма тўққизинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун йигирма тўққизинчи кун. Рамазон ойи ҳам тезда ўтиб кетябди. Мана эртага охирги кун экан. Бугун сизларга дадамнинг дўстлари бўлмиш Алишер ака билан бўлган воқеани айтиб бераман.

Хуллас, Алишер ака Самарқандда яшайдилар. Тошкентга, баъзида бизникига келиб турадилар. Бир сафар яна Тошкентга отланибдилар. Ишлари битгач, уйга қайтишдан олдин, янги чиққан катта китоб тўпламини сотиб олишни нийят қилибдилар. Китоб учун алоҳида пул ҳам олибдилар.

Йўлда келаётганларида Тошкентга яқин жойда, икки йигит ўтган-кетган машиналардан ёрдам сўрашаётган экан. Негадур ҳеч ким тўхтамас, йигитларнинг сарсон бўлишига парво ҳам қилишмаётган экан. Алишер ака эса аста йўл четига тўхтабдилар. Йигитларга ишора қилиб яқинроқ келишлигини сўрабдилар. Улар етиб келгач, нима ёрдам кераклигини, бирор корҳол юз бердими, йўқми, шуни сўрабдилар.

Шунда йигитларнинг бири:

- Акажон! Биз мусофирмиз. Шаҳарга ишлагани келган эдик. Ойликларимизни олиб бугун йўлга тушгандик. Йўлда ҳайдовчи овқатланиб олиш учун тўхтаймиз деди. Ҳоп дедик. Мана шу тўғридаги ошхонанинг олдига келганда бизга қараб « - Сизлар кириб жой олиб туринглар, мен машинани четроққа жойлаб кираман» деди. Энди машинадан тушишимизни биламан, ғизиллаганча қочиб кетди. Ортидан югурсак ҳам ета олмадик. Энг ёмони машинада синглимизга зарур бўлган дори бор эди. Шаҳардан жуда қимматга олгандик. Энди у ҳам йўқ, - деганча йиғлаб юборибди.

Бу гапларни эшитган Алишер ака бир оз ўйланиб қолибдилар. Кейин машинадаги барча пулларини олиб, ёнига китобнинг пулини ҳам қўшиб йигитларга тутказибдилар. Бу ҳолатни кўрган йигитлар пулни олмасликка ҳаракат қилишар, Алишер аканинг эса бундан жахллари чиқар экан. Охири пулни йигитларга бериб, ўзлари шаҳарга қараб кетибдилар.

Шаҳардаги ишларини тезда битиргач қайтиш олдидан китоб дўконига бориб, китоб олмасаларда кўриб кетишга қарор қилибдилар. Дўконга кириб китобларни бирма-бир кўра бошлабдилар. Охири ўзлари истаган китобнинг тўплами олдига келиб туриб қолибдилар. Ололмасликларини ўйлаб, маҳзун ҳолатда дўкондан чиқиб кетаётган эканлар, бир пайт дўкон ҳодимларидан бири келиб, салом берибди ва Алишер ака қандайдур акцияда ғолиб бўлганликларини, ютуқ эса китоблар тўплами эканини айтишибди. Кейин эса алоҳида бир хонага таклиф қилишибди. Хонада бир нуддат ўтирганларидан кейин совғалар ва китоб тўпламини кўтариб киришибди. Не кўз билан кўрсинларки совғалар қаторида берилаётган китоб, ўзлари ололмаган китоб экан.

Кейин эса китобларни олиб бизникига келдилар ва бўлган воқеаларни айтиб бердилар.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 100гр қаймоқ, 200гр творог, 50гр эритилган шоколад, 1 дона банан, 1 дона давоми...

07:07 / 20.11.2016 3033
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 0,75 л сут 2 та тухум 50г ўсимлик ёғи 1,5 пиёла шакар 1 ош қошиқ хамиртуруш давоми...

12:14 / 29.11.2016 6830
embedhttpswww.youtube.comwatchvr1clZlpM7rIembed

12:11 / 29.04.2017 5135
УМР ҒАНИМАТДИР, ДЎСТЛАР Эй кўнгил, ғамга ботма, ёмонлардан етган озорга. Эй дилим, ўкинмагил, солсалар алар давоми...

22:18 / 15.03.2017 4827