Гўдак тилидан (йигирма иккинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма иккинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирман иккинчи кун. Бугун бир оз бетобман. Кеча ифторликдан кейин ойижоним билан музқаймоқ егани боргандик. Жуда муздек экан. Энди бугун касал бўлиб қолдим.

Буни қўйиб турайликда, кеча бўлган бир воқеани айтиб берай. Хуллас айтганимдек ойим билан музқаймоқ егани бордик. Дадам ўргатганларидек ойим бир четда кутиб турдилар. Мен бориб музқаймоқ олиб келдим.

Лекин атрофга қарасам баъзи кишилар ўзлари машинада ўтириб, ўрниларига аёллари музқаймоқ олиб келишяпти. Устига-устак музқаймоқ сотувчи эркак киши эди. Дадам ҳар доим бизга «-Эркак киши ўзига тегишли бўлган аёлларни масалан онаси, аёли, опа-синглиси ва қизларини бегона эркаклардан қизғониши керак. Бегона эркаклар билан муомалани ўзи қилиши керак. Бегоналар кирмаслиги учун уйини қулфлаб юриши, ҳаттоки бегоналар кўзи тушмаслиги учун ювилган кийимларини ҳам уй ичида қуритиши керак» дейдилар.

Лекин кўчада ўйнаб юрганимда қарасам маҳалламиздаги қўшни аёллар кийимларини бемалол кўчада қуритишади. Ҳайрон бўламан. Дадам эркак киши қандай бўлишини айтганлару, леким кўчадаги эркаклар ундай эмас.

Ёки улар эркак эмасмикина? Лекин кўринишдан ҳаммалари эркак кишига ўхшашадику.

Яна дадам айтадиларки «-Аёлларнинг кийимларини бозорда аёллар сотиши керак. Эркакларникини эса эркак кишилар» дейдилар. Эсимда! Бозорга борганда бунинг тескарисини кўрган эдим. Қўшнимиз Фурқат ака ҳам бозорда аёллар киймини сотар эканлар. Ўғиллари ҳар доим аёлларни оёқ кийимларини кийиб юришади. Менга бу жуда ғалати туйилади.

Эҳҳ шунақа гаплар. Шамоллаб қолмаслик учун музқаймоқ камроқ ейиш керак экан.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги пайтда одамлар, айниқса, болалар ўз ҳаётларини «Кокакола», «Фанта», «Нестле» каби кучли давоми...

11:40 / 24.11.2016 5454
Бу муаммо жуда кўп оилаларда мавжуд. Аёллар мақсадга етиш учун айланма йўллар ўйлаб топадилар, ёлғон давоми...

19:39 / 20.11.2016 7894
Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Ҳар давоми...

10:28 / 24.01.2017 7462