Гўдак тилидан (ўн иккинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн иккинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун ўн иккинчи кун. Кеча амакимларникидан қайтаётган эдим. Йўлда маҳалламизда яшайдиган Азизни кўриб қолдим. Маҳалладагилар уни «Полвон» деб чақиришади. Ўзи мен билан тангку лекин кўриниши жуда катта. Азизнинг айтишига қараганда у ҳам рўза тутаётган экан. Фақат орада сув ичиб турар экан?.

Кейин эса мен уйга келдим. Қарасам ифторгача вақт бор экан. Телевизорни ёқдим. Ҳамма ерда рамазон ҳақида гапиришяпти. Рамазон табриклари, рамазонни қандай ўтказиш ва рамазондаги ибодатлар ҳақида гапириляпти. Уларни кўриб чиқиб аста телевизорни ўчирдим.

Биласизми? Баъзида чанқаб, баъзида эса овқат егим келиб қолади. Шундай вақтларда ойим менга «Дунёдаги неча ойлаб яхшироқ овқат ея олмаётганлар, тоза сув топа олмай сарсон бўлаётганлар ҳақида ўйлаб кўр» дейдилар. Чиндан ҳам ҳеч ўйламас эканман. Бир куни ўша телевизорда кўрсатишди. Кўпчилик бўлиб уйидан узоқда юрганлар совуқ кунларда ҳам кўчада яшамоқдалар. Болалари оч. Қарасам икки бола бир ўйинчоқни роса талашишяпти. Йиғлагим келди. Қани энди қўлимдан келсаю ҳамма ўйинчоқларимни уларга олиб бориб берсам.

Менга ўхшаш бир бола оёқ кийимсиз, совуқда қўлига идиш олиб сув учун кетаётган экан. Бизда эса жўмракни бурасак дарров сув оқади.

Эҳҳ қани энди бутун дунёдаги болалар ҳам ҳудди биз яшагандек яшаса. Биз кийгандек кийимлар кийишса. Дадам бир сафар мен хоҳламаган кундаликни олиб келганликлари учун ҳафа бўлгандим. Уларнинг эса кўпларини ҳатто дадалари ҳам йўқ

Азиз дўстларим ота-онангизни қадрланг. Уларга озор берманг. Берган озорларингиз учун кечирим сўранг. Ахир улар ўзлари учун эмас, биз учун куйиб, ёнадилар. Биз учун қайғурадилар. Биз учун яшайдилар. Биз учун жон фидо қиладилар.

Мавзуга оид мақолалар
Долзарб мавзу Аҳиллик чин мўминликдир   Аввалдан халқимизда Бир болага етти маҳалла отаона, деган мақол давоми...

12:32 / 24.10.2017 3694
Пайғамбар оиласи Мадинаи мунаввара ва Пайғамбар оиласи Масжиди Набавиййага ёндош қурилган Пайғамбар давоми...

11:12 / 11.12.2016 5712
  Қачон У Зот сенга маърифат йўналишини очса, бас, у ила амалинг озлигига эътибор берма. Чунки албатта, уни давоми...

10:18 / 11.05.2017 6747
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб давоми...

18:49 / 24.12.2016 3548