Нақд пулдан закот чиқариш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим: 

  1. Пул нисобга етган бўлиши керак.

Тилла пул бўлса, йигирма динор, кумуш пул бўлса, икки юз дирҳам нисоб эканини яхши билиб олдик. Аммо ҳозир тилла ҳам, кумуш ҳам пул сифатида ишлатилмайди.

Демак, 85 грамм тилланинг баҳоси қоғоз пулнинг нисоби бўлади. Кимда 85 грамм тилланинг қийматига тенг ёки ундан кўп қоғоз пул бўлса, закот бериши фарз бўлади. У одам пулини ҳисоблаб туриб, икки ярим фоизини, яъни қирқдан бир бўлагини закотга бериши керак.

  1. Бир йил тўлиши керак.

Нақд пуллардан ёки уларнинг ўрнига ўтадиган нарсалардан закот фарз бўлиши учун лозим бўлган шартлардан бири – ўша пул нисобга етган ҳолида тўлиқ бир йил туриши керак. Ҳанафий мазҳаби бўйича, йилнинг ўртасида пул нисобдан кам бўлса ҳам, икки бошида тўлиқ бўлса, закот фарз бўлаверади.

  1. Қарздан холи бўлиши керак.

Пулдан закот фарз бўлиши учун у қарзга қайтариб берилиши зарур бўлмаган пул бўлиши керак. Айтайлик, бировнинг қўлида нисобга етган пули бор. Шу билан бирга, қарзи ҳам бор. У аввал қарзини бериши керак. Уни берганидан кейин пули нисобдан кам бўлиб қолса, унга закот фарз бўлмайди.

  1. Ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши керак.

Дейлик, бир кишининг қўлида нисобга етган пули бор. Аммо у ўзига ва қарамоғидаги кишиларга қишлик ёки ёзлик кийим олиши керак. Ёки бир йиллик озиқ-овқатининг сарф-харажати ҳам бор. Уй сотиб олиши, уйига керакли анжомлар, касб-ҳунари учун асбоблар, мингани, зарурат учун улов ёки ўқигани китоб олиши керак. Ушбу нарсаларни ёки улардан баъзиларини сотиб олганидан кейин пули нисобдан кам бўлиб қолса, унга закот фарз бўлмайди. Сотиб олишидан олдин эса пули нисобга етган бўлса, фарз бўлади. Чунки закот ўзига тўқ, ўз эҳтиёжларидан ортиқча пули бор бой одамларга фарздир.

 

Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.beee1CSKzrzRs

12:08 / 15.02.2019 2371
Муборак Рамазон ойининг кириб келишига ҳам бир ойдан оз муддат қолди. Ушбу мақолада биз Рамазонга ва рўза давоми...

16:54 / 20.04.2019 2109
14 январ Ватан ҳимоячилари кунига КИМ У ҲАҚИҚИЙ ЎҒЛОН Ватанни ким ҳимоя қилади Мунис онажонлар ва нуроний давоми...

14:24 / 15.01.2018 3477
gallery linkfile sizemedium ids15707,15708,15709,15710,15711,15712,15713,15714,15715,15716,15717,15718,15719,15720,15721  

06:16 / 20.04.2016 4182