Закот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни билдиради.

Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли аралашган мол сифатида нопок бўлиб туради. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ.

Нисобга етган молдан, шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келадиган молни закот олишга ҳақли шахсга ибодат нияти билан мулк қилиб бериш. 

Чиқариладиган закотнинг миқдори шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келиши керак. Озгина садақа бериб, «Шу закот», деб бўлмайди. Бир кишига «Мана шу уйда бир йил ўтириб туришинг сенга закот», деб бўлмайди.

Ким закотнинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлади. У уч марта тавба қилишга чақирилади. Тавба қилса қилди, бўлмаса муртад сифатида ўлимга ҳукм қилинади.

Исломга янги киргани туфайли ёки чет жойларда жоҳил бўлиб ўсганлиги учун закотнинг фарзлигини инкор қилган одамга тушунтирилади, ўргатилади, дарҳол «кофир» деб ҳукм қилинмайди. Ким закотни инкор этса, кофир, уни адо этмаса, осий бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Куфрни рад этиш калимаси . Маъноси Аллоҳим Билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик давоми...

10:30 / 27.04.2017 3974
Абу Саид  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади   «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан давоми...

12:08 / 04.03.2017 24905
Бу сўзлар машҳур рус ёзувчиси Лев Толстойнинг сўзлари. Мен ҳам айнан Толстой сўзларини такрорлайман. давоми...

21:53 / 22.09.2020 5063
Бу жуда ҳам осон... У зот алайҳиссаломнинг ҳаётларини ўрганинг... Ҳар бир отаона у зот соллаллоҳу алайҳи давоми...

02:34 / 08.10.2023 2327