Гўдак тилидан (саккизинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саккизинчи кун...

Ассалому алайкум! Яхшимисизлар? Бугун саккизинчи кун. Бугун ифторлик дастурхонига таом тайёрлаш учун ойимга қарашаман. Ойижоним жуда ҳам мазали таомлар тайёрлайдилар. Уларнинг айтишларига қараганда дадам ойимларнинг уйларига биринчи бор совчиликка келганларида яна такрор келишларини ва кейинги сафар ойим таом тайёрласалар татиб кўришларини айтиб кетган эканлар. Ойим хоҳламасаларда бувимниниг қистовлари билан бугун биз тайёрлаётган «ажабсанда» таомини тайёрлаб берган эканлар. Дадам таомдан еб кўриб, дарров тўйни тезлаштириб юборган эканлар. Яна айтадиларки дадам ойимга таомни яхши тайёрлаганликлари учун эмас, балки аввал ҳаммасини суриштириб, охирида бунисини ҳам синовдан ўтказган эканлар.

Хуллас таом тайёр бўлгунча сизларга бир воқеани айтиб бераман. Бир куни дадам билан ойим меҳнонга кетишди. Мен эса синглим билан бирга уйда қолдик. Кўп вақт ўтгач, зерикдик. Охири мен дадам ва ойим келгунларича бирор нима тайёрлаб турмоқчи бўлдим. Ошхонага кириб секин иш бошладим. Бирдан нима бўлдию тепароқда турган ликопча ерга тушиб, синиб кетди.

Қўрқиб кетдим. Синглим ҳам югуриб келди. Тезда уни четга олдим. Атрофни тозалаб, идиш бўлакларини ахлат идишга ташладим. Кейин синглимга «Дадам ва ойим келишса идиш цинганини айтма, кечроқ ўзим айтаман» дедим. Жуда қўрқиб кетгандимда.

Бир оздан кейин дадам ва ойим келишди. Биласизми шунда синглим нима деди!? Дадам ва ойимга қараб:

- Акам ликопчани синдирганларини сизларга айтмайман, - деди.

Кўзимни маҳкам юмиб олдим. Энди нима бўлар экан деб роса қўрқдим. Секин кўзимни очсам дадам ҳам, ойим ҳам кулишяпти. Ойим менга қараб:

- Ўзингга ҳеч нарса қилмадими? Яхшимисан? - дедилар.

Мен яхши эканимни айтдим. Бизни маҳкам қучоқлаб, яна кулишди. Мен ҳам роса кулдим. Шундай қилиб воқеа яхшилик билан тугади.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх ҳазратлари, кўчакўйда ҳижобда юрган аёлларни, қизларни кўрсам, ҳавасим келади. Неча йилдан буён мен ҳам давоми...

14:24 / 29.11.2016 4172
ЮРАККА ЙЎЛ Ўн еттинчи мактуб Мен сочиб кетаман кўҳна бағрингга, ўлмас ғояларнинг уруғларини. Шавкат давоми...

17:53 / 27.04.2017 4472
3 « , ». « ». Учинчи ҳадис Амр ибн Мурра Жуҳанийдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

10:31 / 13.12.2018 4211
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи ва фаришталар салавот айтадир ҳамда Аллоҳ давоми...

21:34 / 20.01.2017 4949