КЎЗНИ ОЧИНГ, ТОЖИРЛАР!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғарб мамлакатларида ҳар йили декабрь ойининг охирида Исо алайҳиссалом таваллуди (Рождество байрами) муносабати билан жуда катта миқдорда савдо молларининг нархини тушириш тадбири амалга оширилади. Савдо дўконларининг витриналари бу ерда нархлар қанчага туширилгани ҳақида хабар берувчи реклама лавҳалари билан тўлиб, безаниб кетади. Йирик савдо компаниялари молларининг нархини пасайтиришда бир-бирлари билан чинакам мусобақа бошлашади. Мутахассисларнинг айтишларича, АҚШдаги Рождество байрами олдидан молларининг нархини тушириш туфайли савдо компаниялари бир-икки ҳафта ичида бутун йил бўйи қилган даромадларидан кўра кўпроқ фойда олишар экан.

Худди шу ўринда қизиқ бир савол туғилади: диний байрам муносабати билан молларининг баҳосини ўн фоиздан тўқсон фоизгача пасайтирган ғарблик тожирлар қандай қилиб йилни катта фойда билан якунлаганлари ҳолда уларга ибрат бўлиши керак бўлган мусулмонлар негадир Аллоҳнинг баракаси ҳақида унча бош қотирмай қўйишди?! Бу кўнгилсиз ҳолат, айниқса, мусулмонлар учун ниҳоятда қадрли ва шарафли бўлган Рамазон ойи кириб келиши билан яққол кўзга ташланиб қолади.

Рамазон ойининг баракасидан манфаат олишлари керак бўлган тожирларимиз айнан шу ойда молларининг нархини бошқа ойлардагидан бир неча фоизга кўпайтириб юборишади. Нондан тортиб ширинликкача, мева-чевадан тортиб сабзавотгача, гўшт-сут маҳсулотлари-ю ҳатто айрим хизматларгача – ҳамма нарсанинг нархи бирданига осмонга «сапчиб»  кетади. Бутун дунёда, ҳатто Исломдан йироқ насроний ўлкаларда диний байрам ва саналар муносабати билан ҳамма нарса арзонлашгани ҳолда мусулмон юртларда бунинг акси бўлиши ҳеч қандай соғлом ақлга тўғри келмайди. Бунинг устига рўзадорларга қимматроққа пуллайман, деган ниятда Рамазон олдидан озиқ-овқат маҳсулотларини шошилинч суратда йиғиб-ғамлашга тушадиган савдогарларимизнинг борлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

«Инсоф сари барака», дейди доно халқимиз. Барака ойининг, хайр-саховат ойининг, меҳр-шафқат ойининг фазлини англамай, бу ойда каттароқ фойда олиш, рўзадорларнинг пулини кўпроқ шилиш, энг ачинарлиси, бу ойда ҳам алдов, ҳийла, хиёнат каби қусурларидан воз кеча олмаётган айрим ноинсоф тожирларимиз кўзни каттароқ очиб, ғарбликлар тажрибаси ҳақида бироз мулоҳаза қилиб кўришса, ёмон бўлмас эди.

                                Аҳмад МУҲАММАД 

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг қайси куни туғилганлар    Жавоб Расулуллоҳ давоми...

10:48 / 28.11.2017 3031
Ниҳод  ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, урушишлари билан акаукаларига жароҳатлар давоми...

10:30 / 24.01.2017 3854
embedhttpswww.youtube.comwatchvcSXpnWGqKUfeatureyoutu.beembed

14:33 / 15.05.2017 3550
Муҳаррам ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш давоми...

08:29 / 26.01.2017 4947