Чумолилар ёлғонни кечирмади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

“Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғатолмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди. У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим. Чумоли яна ортига қайтди, уни ердан кўтаришга яна кучи етмади. Судрашга уринди, бўлмади. Тезда узоққа кетиб улгурмаган шерикларини яна бошлаб келди. Мен эса яна хурмони ердан кўтардим. Чумолилар ўтган галгидек атрофни айланиб, яна ортларига қуруқ қайтишди.

Хурмони жойига қўйдим. Ўша чумоли қайтиб, яна шерикларини олиб келди. Етиб келишганида эса хурмони қўлимга олдим. Улар айланиб, бу сафар ҳам ҳеч нарса топа олишмагач, ўша чумоли атрофида ҳалқа қуришди. Кутилмаганда унинг устига ёпирилиб, майда-майда қилиб ташлашди.

Мен эса ҳайратдан қотиб қолдим.

Қабиҳ ишим учун ўзимдан қаттиқ нафратландим...

Араб тилидан

Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Наманган вилояти бўйлаб ниҳоясига етган Қуръон мусобақаси чин маънода байрамга айланиб кетди. Қуйида давоми...

11:17 / 06.02.2018 4082
Жамиятнинг бўғини бўлмиш оилаларнинг тинчтотув, хонадонларимиз файзли бўлиши ва турмушимиз осудалигида давоми...

17:58 / 30.11.2016 4996
Бу ҳикмат аввалги ҳикматни чегаралаб келган ҳикматдир. Яъни кишининг Аллоҳ таоло ўзига берган иқтидоридан давоми...

10:16 / 26.10.2017 4948
2016 йил йилдан бошлаб, ҳар йили 11 феврал куни БМТ қарорига биноан Халқаро илмда аёллар ва қизлар куниrdquo давоми...

21:42 / 14.02.2021 4741