Қазо намози
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ила фарз ва вожиб бўлган нарсанинг айни ўзини вақтида бажариш «адо» дейилади.

Фарз ва вожиб нарсани вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.

  • Дин ва ақлнинг тақозосига биноан, мусулмон банда намозни ўз вақтида адо этиши лозимдир. Намозни узрсиз вақтида адо этмаслик катта гуноҳдир. Бу гуноҳни қазони ўқиш билан ювиб бўлмайди, балки тавба ҳам қилиш керак.

Ухлаб қолиб ёки унутиб намозни ўтказиб юборган одам гуноҳкор бўлмайди. Банда ўз зиммасидаги амални адо қилмагунича мазкур амал унинг зиммасидан тушмай, қарз бўлиб тураверади.

  • Кимга намоз фарз бўлса-ю уни вақтида адо этмаса, қазосини ўқиши лозим бўлади. У намозни қасддан тарк қилиш ила гуноҳкор бўлади, аммо қазосини ўқиш лозимдир.
  • Унутган ва ухлаб қолган одам намознинг қазосини ўқиши лозим бўлганидан кейин, қасддан қолдирган одамга уни қазо қилиш, албатта, лозиму лобуд бўлади.
  • Ҳайз ёки нифос кўрган аёлдан намоз соқит бўлади. У қазосини ўқимайди. Шунингдек, асли кофир ёки жинни бўлган одам ҳам намознинг қазосини ўқимайди. Беш вақт намоз вақтидан кўпроқ муддат ҳушидан кетиб ётган одам ҳам қазосини ўқимайди. Муртад яна исломга қайтса, муртадлик вақтидаги намозни қазо қилмайди.
  • Қазо худди адодек бўлади. Сафарда қазо қилган бўлса, қазосини ҳазарда ўқиса ҳам, икки ракъат ўқийди. Ҳазарда қазо қилган тўрт ракъатли намознинг қазосини сафарда ўқиса, тўрт ракъат ўқийди.
  • Қазони дарҳол ўташ керак. Тирикчилик ва ҳожат учун узр қабул. Қазони жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Бомдоднинг фарзга тобеъ суннатидан бошқа суннатлар қазо қилинмайди.
  • Агар қазо намозлар ададини билиб бўлмайдиган даражада кўп бўлиб кетса, зиммасидагини адо қилганига кўнгли тўлгунча қазони ўқийди. Ўзига осон бўлиши учун аввалги ўқимаган намозини ва охирги ўқимаган намозини тайин қилиб олиб, ўшанга қараб ўқийверади.
  • Бошқа намозлар қатори, қазо намозини ҳам қуёш чиқаётганида, қиёмда турганида ва ботаётганида ўқиб бўлмайди. Аммо бомдод ва асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам, қазо ўқиш мумкин.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандани вирдлар мавжудлиги ила турғизиб, уларда бардавом қилганини ҳамда мададни давоми...

19:00 / 10.07.2019 3786
    Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари Мана, динимизни элимизни йиғлатиб Аллоҳ таолонинг ҳузурига давоми...

16:53 / 05.02.2017 6854
Макка шаҳрида Каъба ҳудудини кенгайтириш ишлари борасида муҳим қадам қўйилди. Каъба атрофини 7 марта давоми...

19:06 / 15.09.2015 5353
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эри зиммасидаги маҳр, давоми...

22:37 / 13.02.2023 4241