Истеҳоза
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир.

Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, аёл кишидан уч кундан оз муддат қон келса, бу истеҳозадир.

Ҳайзнинг кўпи ўн кун. Ўн кундан кейин келган қон ҳайз бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор ҳайз кўрувчининг қони давомли келиб турса, ўн кунгачаси ҳайз ҳисобланади, ундан зиёда келган қон истеҳозадир.

Нифоснинг кўпи қирқ кундир. Қирқ кундан ортиқ нифос бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор нифос кўрувчининг қони давомли келиб турса, қирқ кунгачаси нифос ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир. Бу биринчи қон кўрувчининг қони ҳар доим ҳам ўн кун ёки биринчи нифос кўрувчиники қирқ кун бўлади, дегани эмас. Аслида биринчи ҳайз кўрувчи аксарият ҳолларда ўн кундан оз, биринчи нифос кўрувчи қирқ кундан оз қон кўради. Яъни дастлаб ҳайз ёки нифос кўргандаги одат эътиборга олинади. Ҳайз кўрувчининг одати уч кун билан ўн куннинг орасида бўлади. Нифос кўрувчининг одати қирқ кунгача бўлади.

Мисол учун, дастлаб беш кун ҳайз кўрган аёлга кейинги сафар беш кун ҳайз кўриш одат бўлиб қолади.

Дастлаб ўттиз кун нифос кўрган аёлга кейинги сафар ўттиз кун нифос кўриш одат бўлиб қолади.

Ҳайз ўн кундан, нифос қирқ кундан ортиб кетса, ортиғи истеҳоза бўлади.

Одатдан ортиб, кўпига етмаса, ҳайз ёки нифосга қўшилади.

Мисол учун: бир аёлнинг ҳайз одати беш кун эди. Аммо бу сафар беш кундан ўтиб кетди. Ўн кунгача қон тўхтаса, ҳайз ҳисобланаверади. Ўн кундан ошиб кетса, одатдагиси ҳайз, қолгани истеҳоза бўлади.

Бир аёлнинг одати ўттиз кун нифос кўриш эди. Аммо бу сафар ўттиз кундан ўтиб кетди. Қирқ кунгача қон тўхтаса, нифос ҳисобланаверади. Қирқ кундан ошса, ўттиз кундагиси нифос, ундан ошгани истеҳоза бўлади.

Ҳар бир ҳомиладор аёл кўрган қон истеҳозадир. Чунки ҳомиладорлик вақтида ҳайз кўриш йўқ. Туғмагунича нифос кўриш ҳам йўқ.

Истеҳоза намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий яқинликни ҳам ман қилмайди.

 
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли ва азиз сайтимиз фойдаланувчилари Мана тўрт давоми...

06:12 / 03.02.2017 7716
Гулобод Қудратуллоҳ қизи 1964 йил 27 октябрда Қозоғистон Республикаси  Чимкент шаҳри Сайрам туманида давоми...

10:28 / 30.01.2017 10727
Дазмол матодаги шам доғларини кетказади   Агар кийимингизда шам доғи қолган бўлса, сизга бу муаммони давоми...

11:31 / 02.02.2017 6982