Менинг орзуимдаги таътил
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МЕНИНГ ОРЗУИМДАГИ ТАЪТИЛ

Таътил – жуда мазза-да! Лекин унда ўртоқларинг ва устозларингдан йироқ бўлганинг озгина кўнгилни хира қилади. Қани эди, уч ой ёзги таътилда ҳам мактаб давом этса ва унда фақат мен севган фанлар ўқитилса! Қанақа фанлар, дейсизми?! Она тили ва адабиёти, тарих, инглиз тили, ботаника, физика ва жисмоний тарбия!

Таътилни она тилимизда ёзилган ҳикоя ва шеърларни ўқиб, тарихий воқеалар билан танишиб, физика дарсида кўрсатилганидек, аллақандай тажрибаларни қўллаб, ажойиб ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсига саёҳат қилиб ва, албатта, дўстларим билан футбол ўйнаб ўтказсам…

Қани эди, севимли спорт туримдан яна бири бўлган Таэквон-до бўйича жаҳон чемпионатига қатнашсам-да, унда мутлоқ чемпион деган унвонга сазовор бўлсам… Юртим байроғини кўкларга кўтариб, Ўзбекистон мадҳиясини кўзда ёшим, кўкракда нишоним ва кўксимга қўлимни қўйган ҳолда тингласам… Юртга қайтганимда эса юртбошим, ота-онам, устозларим ва синфдошларим кутиб олишса-да, уларга «Бу зафар энг аввало Ватанимники!» дея баралла айтсам…

Қани эди, қуёш чиқиши ва ботиши яққол кўринадиган денгиз бўйида олма боғим ҳамда гўзал қасрим бўлса, у ерда мен айтган мактаб ҳам қурилган бўлиб, севимли фанларим ўтилса-ю, дарсдан сўнг синфдошларимни, устозларимни, яқинларимни боғимга таклиф қилиб, мевалар билан меҳмон қилсам, кейин улар билан ажойиб суҳбатлар уюштирсам ва кўм-кўк денгиз сувида мазза қилиб чўмилсак…

Қани эди, уч ой ёзги таътилда боғимдаги мевалар ғарқ пишса-ю, уларни узиб олиб, поездларга жойласам! Сўнг дунёда очарчилик ва нотинчлик ҳукм сураётган юртлардаги тенгдошларимга шу меваларни ўзим олиб бориб улашсам…

Қани эди…

 

Меҳмоналиев Муҳаммадризо Алишер ўғли,

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 28-мактабнинг

6«g»-синф ўқувчиси

Мавзуга оид мақолалар
Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт давоми...

00:54 / 24.03.2019 3796
embedhttpswww.youtube.comwatchvCr16THAq9G8embed

15:20 / 27.10.2016 4362
«Хотира» танловида биринчи ўрин деб топилган шеърга аталган видеолавҳа embedhttpswww.youtube.comwatchvPokUBuFOewfeatureyoutu.beembed

15:06 / 11.03.2017 8891
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ «muslimaat.uz» давоми...

17:37 / 07.02.2017 6079