Саудиялик қиз янги очилган компаниянинг мудираси бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Ҳуда Идрис ўз бизнесини 12 ёшида бошлаган. Саудия Арабистонидаги мактабларда бир нечта дастурлаш тилларини ва веб-дизайнни ўргангач, бу тадбиркор қиз ўзи ёзган дастурлар ёрдамида даромад топиши мумкинлигини тушуниб етди. Унинг дастлабки мижози – инглиз ва араб тилларидаги вебсайт буюртма қилган ландшафт меъмори бўлди. Ўз билими билан ишлаб топган дастлабки пуллари қизни ўз бизнесини ташкил қилишга ундади.

Ҳозир у 26 ёшда. У Канада бизнес-ҳамжамиятига дадил қадамлар билан кириб келиб, янги очилган Dot Health компаниясининг бош директори бўлди. Компания шу ойда ўз дстурини ишга туширишга тайёргарлик кўряпти. Унинг асосий вазифаси беморларнинг бутун дунё бўйлаб тартибсиз сочилиб ётган ёзув-чизувларини керакли маълумотлар тўплаш орқали саранжом қилиб, ҳар қандай одамнинг касаллик тарихини унча катта бўлмаган ойлик тўлов эвазига смартфонлар, планшетлар ва компьютерларга чиқаришдир.

«Тасаввур қилиб кўринг: Dot Health дастури ёрдамида ҳамма маълумотларингиз бир зумда смартфонингизга чиқиб туради. Инсоннинг саломатлиги ҳақидаги маълумотлар турли тизимларда тарқоқ ҳолатда сақланади. Бу глобал соғлиқни сақлаш тизими учун жиддий муаммодир. Биз ҳар бир инсон соғлиғининг муҳофазасини бевосита ўзи назорат қилишини истаймиз. Бу қандайдир ғайритабиий нарса эмас», дейди муслима мудира.

Бундай сервисни ташкил қилиш ғояси илк бор Ҳуда хонимнинг дадасида саратоннинг энг охирги босқичи борлиги аниқланган пайтда, унга тегишли барча тиббий ҳужжатларни дарҳол топиш керак бўлганда пайдо бўлган.

Ҳуда Идрис 2013 Торонто машинасозлик университетини тугатгач, бир нечта шу каби стартапларни ишга туширган. Уларнинг сўнггиси – Wealthsimple деб номланган инвестицияларни бошқаришнинг мобил иловаси эди. Дастлаб унда 5 киши ишлар эди, лекин тезда жамоанинг сони 50 кишидан ошди. Компаниянинг даромади ҳеч қандай сармоя сарфламай туриб 30 миллион долларга етди.

Ўтган йили Ҳуда хоним Wealthsimple компаниясини ўз ҳамкорларига қолдириб, диққат-эътиборини инсон саломатлигига қаратишга қарор қилди. Ҳозирги кунда Ҳуда Идрис ўз гуруҳи билан бирга Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги, касалхоналарнинг бош шифокорлари ва бошқа тиббиёт мутахассислари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш билан банд. Энг муҳими, шифокорлар ҳар бир беморга тегишли барча ҳужжатларни зудлик билан бир жойга тўплаш (бу ҳам ойлик тўлов эвазига) имконига эга бўлса, унинг учун энг мақбул ва энг яхши даволаш курсини белгилаши мумкин бўлади. Компания келгуси 10 йил давомида улар бутун дунёдаги тиббий маълумотларни тўплаш билан шуғулланади.

Мавзуга оид мақолалар
Суратдаги расмда бир хил ёшдаги, яъни, 3 ёшли икки боланинг бош мия тасвири. Бу тасвирдаги кўринишлар давоми...

21:43 / 06.02.2023 3047
Ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси жорий йилнинг 17 декабрь куни Татаристон пойтахти Қозон давоми...

10:19 / 01.12.2016 3171
 Азд қабиласи аҳли Мадинадан борган даъватчининг сўзлари билан иймонга кирган эди. Аллоҳнинг Расулини давоми...

07:26 / 22.01.2017 3169
Ботиб бораётган қуёш заррин нурларини Байтуллоҳи шарифнинг қуббасидан йиғиб олаётган бир пайт олам узра давоми...

15:20 / 24.01.2017 4006