Ўзгаришлар. Уларга қандай муносабатда бўлиш ва қандай енгиш мумкин?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзгаришлар жуда яхши ва улар ўз одатларимизга таянган инсон учун жиддий синов бўлмаслиги ҳам мумкин. Ўзгаришларга тайёр инсонлар даражаси мавжуд, лекин улар жуда кам учрайди. Ўзгаришлар моҳиятини тушуниб олиш ва уларга нисбатан тўғри муносабат билдириш муҳимроқ. Доимо икки асосий ҳолатни ёдда тутиш зарур:

 

1. Доимо ўзгаришларда, ҳатто биринчи навбатда кўзга ташланмаган тақдирда ҳам ижобий ҳолатларни излаш керак;

2. Ҳаётингиздаги ўзгаришлар шахс сифатида ривожланаётганлигингизни билдиради.

Диққатингизни ижобий нарсалар устида жамланг.

Мабодо ишларингиз ўнгидан келмай, тескари ўзгаришларга дуч келиб қолсангиз, барча ҳодисаларга тушкунлик билан ёндашиш ва фақат салбий тарафларини излаш жуда ҳам осон. Бу ҳаммасидан ҳам енгил. Масалан, ишингизни ўзгартирганингизда аввалги даромадга эга бўла олмаслигингизни ўйлаб, хавотирга тушишингиз мумкин. Лекин катта даромадли иш топишингизга нима халақит беради? Албатта, ўзингизнинг шубҳа ва қўрқувларингиз.

Атрофингиздаги одамлар билан ҳаётингиздаги ўзгаришлар ҳақида ўртоқлашинг.

Сиз учун муаммоларни ҳал этишингиз осондек туюлади, лекин ҳаётингиздаги ўзгаришлар ҳақида яқинларингиз билан ўртоқлашинг. Ўзингизга четдан назар солиш фойдадан холи бўлмайди, чунки ён-атрофдаги воқеаларни аниқлаб, уларни тушуниб етиш, шунингдек, ижобий мулоҳаза юритиш кайфиятингизнинг кўтарилишига имкон беради.

Ўзгаришларга тайёр туринг.

Ўзгаришлар сизнинг бахтли дамларингизда, мамнун бўлган чоғларингизда, шахсий ҳаётингизга ўз-ўзидан кириб келмайди. Мана шунда бахтлилик ва қониқиш ҳиссининг маълум бир воқеа устида жамланмаганини, улар бир нечта эканлигини тушуниб етиш жуда муҳимдир. Балки вазият устидан назоратни сусайтириб, эшик қоқаётган ўзгаришлар томон юзланишингиз керакдир?

Ҳар доим ҳам ҳаётнинг бизга тайёрлаб қўйган совғасидан бохабар бўлолмаганимиз сабабли ўзгаришларга ёқимли нарсага бўлгандай муносабат билдириш лозим. Ўзгаришлар фойдасига қилинган иш учун афсусланмаслик керак. Масалан, иш жойингизни ўзгартиришингизда орттирган тажрибангиз, ҳамкасб дўстларингиз ва ёқимли хотиралар ўзингиз билан қолади, устига-устак бунга яна янги иш, янги танишлар ва янги тажриба қўшилади.

Ўзгаришларни тушуниб етиш.

Бўлиши керак бўлган ўзгаришларни тартиб билан ўрганиб чиқинг, унинг зарурлиги ва ҳаётингизда қандай акс этиши устида мулоҳаза юритинг. Номаълумлик олдидаги қўрқув ҳисси билимсизлик ёки тушунмовчиликлардан келиб чиқади. Ўзгаришларни тушуниб етиш ҳаракатларнинг аниқ режасини тузишга ва номаълумликни енгишга кўмак беради. Масалан, сиз яшайдиган уйга янги оила кўчиб келди, у билан таниш эмассиз. Қўрқмасдан, уни бир пиёла чойга таклиф этинг, баҳонада танишиб оласизлар.

Ўзгаришлар олдидан қўрқувни ижобий ҳиссиётлар билан ўзгартиринг.

Мураккаб даврда ижобий ҳиссиёт берувчи нарсалар ва инсонларни атрофингизга тўпланг. Бу тушкунликка тушмасдан, тетик ва ижобий кайфиятни тутиб туришга ёрдам беради. Масалан, агар учрашувга отланган бўлсангиз, сиз учун қулай ва ижобий ҳиссиётларни берувчи кийим-кечакни танланг. Янги иш жойингиздаги столга ўзингизнинг одатдаги буюмларингизни жойлаштиринг, бу сизга қулайлик келтиради.

Ўзгаришлар томон... ва янги зафарлар сари олға!

«Қизиқарли психология» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Daily Timesнинг хабар беришича, Канада ва Британияга тааллуқли икки университет томонидан олиб борилган давоми...

13:36 / 05.02.2019 2788
Мана, мавлид ойи бўлмиш Рабиъул аввал ойи ҳам кириб келди. Ҳар йили мавлид ойида Хабибимиз Муҳаммад давоми...

01:51 / 19.12.2023 4382
gallery linkfile sizemedium ids16623,16603,16596,16597,16558,16563,16594,16624,16620,16621,16626,16627 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога давоми...

11:39 / 11.03.2017 5379
Намозсиз, Аллоҳнинг зикрисиз данғилллама, шоҳона  уйлардан шу сомонсувоқли уй азиз эмасми Ҳа, айнан давоми...

11:37 / 08.04.2019 6994