Украинада мусулмон хотин-қизлар халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон хотин-қизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий йилнинг 5 апрель куни Украина «Инком» савдо-тижорат марказининг конференция залида бўлиб ўтди.

Бу ҳақида маълумот тарқатган Украина мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, мазкур конференция Индонезиянинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси, араб доиралари, Туркия ва Молдавия ўлкаларидан ташриф буюрган меҳмонлар, мамлакатнинг турли минтақаларидан келган мусулмон аёллар иштирокида Украина хотин-қизлари «Марям» ташкилотининг ташаббуси ила ўтказилди. Бугунги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини таҳлил этиш, ўрганиш ва баён этиш мазкур конференциянинг бош мавзуси эди. Маърузачиларнинг кўпчилиги, асосан, шу каби мавзулар, жумладан, маънавий ва шахсий ривожланиш, хотиржамлик ва қалб осойишталиги, жисмоний саломатлик ва тозалик, илм ва истеъдодга эга бўлиш, Ислом нигоҳида оила соғлом муҳитини сақлаш ва солиҳ фарзандларни тарбиялаш хусусида тўхталиб ўтдилар. Қайд этиш ўринлики, ушбу халқаро конференциянинг илк босқичи ўтган йили февраль ойида «Исломда аёллар ўрни ва қадр қиймати» шиори остида бўлиб ўтган эди.  
Мавзуга оид мақолалар
quotПешқадам мактабиquot ўқув марказида quotКитобхонликquot мутолаа сирлари курсининг офлайн 3мавсум ўқувчилари 3 давоми...

05:15 / 09.12.2023 2840
           Чет давлатга ишлагани кетган грузиялик аёл янги ватанлик бўлди. Бир неча йиллар ишлагач, Исмоил давоми...

12:14 / 21.07.2018 3855
  «Фидя»нинг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол давоми...

11:29 / 01.06.2017 6109
  Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, давоми...

07:42 / 27.11.2016 9437