Тарбия жараёнлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қандай жараён тарбия жараёни деб аталади?

Тарбия кенг маънода ёшларнинг, инсонларнинг объектив ва субъектив таъсирлар асосида ахлоқий, ақлий, амалий, жисмоний шакилланиш жараёнидир.

Тарбияланувчи ва тарбияловчи муносабатлари нуқтаи-назаридан эса тарбия – маънавий манбалар ва ҳозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини назарда тутган ҳолда, ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир. Бирон бир мақсадга қаратилган тарбия жараёнининг моҳияти ва вазифалари тарбиячи томонидан режалаштирилади ва тартибга солинади: а) талабанинг қайсидир хислатини шакиллантириш ёки йўқотиш мақсадида режалаштирилади; б) шу хислатларни тарбиялаш ёки йўқотиш учун хизмат қилувчи манбаларни излаб топилади; в) белгиланган мақсад учун хизмат қиладиган назарий ва амалий манбаларнинг қайсисини ва қаерда ишлашни режалаштирилади. Бундай режага солиниб олиб борилган тарбия моҳиятини таълим-тарбия тизими, жамият ва инсонларнинг интеллектуал ва жисмоний фаолияти ташкил қилади. Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёсдир. Инсонни тарбиялаш учун уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу ҳатти-ҳаракатни  секин-аста кўникмага айлантириб бориш лозим. Шу тарзда инсон аста–секин такомиллашиб, комилликка эришиб боради. Аммо бу тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли меҳнат ва қунт, иродани талаб этади. Бунинг учун боланинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Маънавий, инсоний сифатларнинг шакилланишида оиладаги, атрофдаги, жамиятдаги муҳит ва болаларга бўлган муносабат муҳим роль ўйнайди. Ота-оналаримиз ва атрофдагиларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларини кўрган  бола шунга қараб шакллана боради. Улар аввал катталарга тақлид қиладилар. Сўнг секин-аста қилаётган ишларининг моҳиятини англайдилар. Болаларни тўғри тарбиялашда ота-онанинг онги, маънавияти, билими, тарбияланганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари давоми...

22:18 / 21.09.2017 20869
Таҳорат қилмоқчи бўлган одам, аввало таҳорат олишга ният қилиб,           дейди. Қўлларни давоми...

14:41 / 10.05.2017 14532
Бу боланинг бармоғини оғзига солиб, сўриб юриш одатидир. Бунда бола бармоғини оғзига солиб, сўнг лабларини давоми...

13:21 / 16.02.2017 3614
 Австралия жанубида жойлашган Квинсленд вилоятининг «Тувумба» шаҳарчасида биринчи масжид қурилмоқда. давоми...

18:18 / 21.01.2017 2956