Теҳронда муслима олималарнинг халқаро анжумани бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом оламининг биринчи аёл  олималар халқаро анжумани Эроннинг Илм-фан Вазирлигида бўлиб ўтди. Икки кун давом этган анжуманда 37 та Ислом давлатидан ташриф буюрган аёл олималар иштирок этишди.

Анжуманнинг очилиш маросимида Эрон Президентининг рафиқаси Азамсаодат Фарахий ва Маориф Вазири сўзга чиқишди.

Фарахий хоним иштирокчиларнинг эътиборини аёлнинг илм-фандаги тутган ўрнига ва унинг жадаллик билан ривожланаётган дунёдаги аҳамиятига қаратиб, аёл ва илм оламнинг пойдевори эканлигини таъкидлади.

Анжуманда аёллар орасида йўлга қўйилган таълим тизимини ривожлантириш, уларнинг саводхонлик даражасини кўтариш ҳамда хотин-қизлар ўртасида пайдо бўлаётган муаммоларнинг ечимини топиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид мақолалар
Илм йўлида жуфтига кўмакдош бўлган муслималар Фотима бинти алМунзир ибн азЗубайр ибн алАввом. Саид давоми...

14:28 / 14.03.2017 6539
 Оилага доир нозик масала ҳисобланган кўпхотинлилик хусусида фикр юритсак. Аниқлик киритамиз оиласи давоми...

16:10 / 17.01.2017 6067
   Аллоҳ таоло қўниқўшнига жуда кўп ҳақҳуқуқ берган. Қўшничилик ҳақида бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. давоми...

17:05 / 29.08.2018 4866
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Эй рафиқам.. Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш давоми...

05:31 / 27.12.2016 4949