Тақдирлаш маросими
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 Ассалому алайкум, азиз мухлисалар!

Бугун 29 декабрь куни Мавлиди шариф муносабати билан ўтказилган «Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир!» танлови ғолибларини  тақдирлаш кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир  Қуръон тиловати ҳамда Шайх Ҳазратимизнинг азвожи мутоҳҳаралари Ҳожи аямизнинг дуолари ила очилди.

Сўнг устоза Одинахон Муҳаммад Юсуф кеча меҳмонлари ҳамда ғолибларни Мавлиди шариф билан, ғолиблик билан табриклаган ҳолда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларини, суннатларини ўқиб-ўрганган, ҳаётига татбиқ қилган инсоннинг қалбида у Зот алайҳиссаломга бўлган муҳаббат ҳосил бўлишини, у Зотни севган киши эса ҳеч қачон ёмон ишларга, бузғунчиликларга қўл урмаслигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда «Muslimaat. uz» сайти, сайт қошида ташкил этилган Форумчилар ҳамда «Бинти Содиқ» саҳифаси вакиллари олиб бораётган хайрли ва кенгқамровли ишлар борасида сўз юритди.

Нашидчи қизлар томонидан тадбир давомида айтилган чиройли салавотлар кечанинг янада жонли, шукуҳли ва таъсирчан ўтишига ҳисса қўшди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат» номли тасвирли роликни эса иштирокчилар кўзларида ёш билан қарши олдилар.

Сўнгра бошловчи Оминахон Муҳаммад Юсуф ҳар бир ғолибни совға қабул қилиб олиш учун саҳнага таклиф этди.

«Muslimaat. uz» сайти ходималари эса кечанинг юқори савияда ўтиши учун бутун ижодий ва жисмоний маҳоратларини сафарбар этишди.

Тадбир сўнгида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аталган бир нечта хатм Қуръон дуоси ила якунланиб,  хайрли дуолар қилинди.

Кеча якунида меҳмонлар Мавлиди шариф дастурхонига таклиф этилди.

Якунда  Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бошлаган гўзал ишларни давом эттираётган тадбир иштирокчиларию  меҳмонларининг ҳақларига гўзал эзгу дуолар йўлланди.

Ўйлаймизки, бундай чиройли, хайрли тадбирлар давомли бўлиши учун сиз ҳам дуоларингизни дариғ тутмагайсиз, азизлар!

«muslimaat.uz»

 

 

 

 

     
Мавзуга оид мақолалар
 Аллоҳ таоло    «Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил давоми...

13:20 / 25.01.2017 40201
21.Савол Шаққи садр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкракларини ёриш воқеасида Аллоҳ таоло давоми...

12:20 / 02.12.2017 3737
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким жумага борса, ғусл қилиб олсин, қабилидаги давоми...

00:33 / 26.02.2022 3240
давоми Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:00 / 12.12.2019 3953