Суннатни тирилтирмоқ савобдир, билсанг (10-мақола)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суннатни тирилтирмоқ савобдир, билсанг

Гар бошласанг хайрли, яхши ишни,

«Бисмиллаҳ»сиз бошламагин бул юмушни.

Аллоҳга ҳамд айтгин, албат, аксирганда,

Аввал салом бергин, кимнидир кўрганда.

Таомга қўл уришдан олдин ҳамма вақт,

Ҳамда кейин қўл ювишни унутма, ҳеч вақт.

Ейиш, ичиш олдидан айтгил «Бисмиллаҳ»,

Таомдан сўнг эса «шукр-алҳамдулиллаҳ».

Ўтириб, шошилмасдан танаввул қил,

Ўнг қўлда емоқ-ичмоқ суннатдир, бил.

Ичимлик идишин ўнг қўлингда тут,

Бир ичишда эмас, учга бўлиб ют.

Дастурхонга тўкилган нон увоғи

Ва овқатни териб емоқ кўп савобли.

Аҳлинг билан овқатлан бир дастурхонда,

Мулойим бўл, насиҳат қил ҳар бир онда.

Кийимингни сақлагин пок нажосатдан,

Оқ ва яшил кийинмоқ эрур суннатдан.

Мисвоклашни яхши кўриб қилгил одат.

Уйқуга ҳам пок бўлиб ёт, ол таҳорат.

Ҳаққа тавба, дуолар қил ётганингда,

Ғафлат босиб ётмагин тонг отганида.

Ёши катта улуғларни ҳурмат қилгин,

Кичикларга эса раҳим-шафқат қилгин.

Изн сўраб киргин доим ўзга уйга,

Бақир-чақир қилма зинҳор кўча-кўйда.

Аразлашган инсонларни яраштиргин,

Иймонсизга тавфиқ сўраб дуо қилгин.

Булар бари Расулуллоҳ суннатлари,

Ҳар бирининг ўзгачадир ҳикматлари.

Ожиз Хуршид, ёзганинга амал қилгин,

Суннатларни тирилтирмоқ – савоб, билгин.

Айтгил сен ҳам, айтар замин, самовотлар,

Аллоҳга ҳамд, Расулига салавотлар.

 

(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Хуршид Эркабоев,

Хўжайли тумани

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон одам инсон тўғрисида бир неча ҳақиқатларга эътиқод қилиши лозим. 1. Инсон энг афзал ва энг шарафли давоми...

12:24 / 08.11.2016 27408
Америкада илк бора ҳижоблик режиссиёр Ҳурматли саводхонлар Сизларларни замонамизнинг атоқли мусулмонлари давоми...

10:15 / 01.03.2017 3601
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимГуноҳлардан покланиш, хаста қалбимизни даволаш ойи бўлмиш, моҳи Рамазонга яна давоми...

08:01 / 01.05.2022 9489
  12 июнда Канаданинг Торонто шаҳрида биринчи марта Ҳалол Таомлар Фестивали « HALAL FOOD FЕST» бўлиб ўтади. Унда давоми...

18:51 / 21.12.2016 5410