Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпинча биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг «Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамассизлар» («Исро», 44.) ояти олдида эътиборсизлик билан мулоҳаза қилмай тўхталиб ўтамиз. Эҳтимол, одамлар бу ва шунга ўхшаш оятлар олдида тўхталиб ўзларининг ақл ва идрокларига қарши бўлиши мумкин бўлган нарсани тушунсалар керак. Эҳтимол, ўша одамлардан бири Аллоҳ таолонинг «Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ», деган сўзига ишонмасдан ўйланиб бу нарсаларни қай маънода тасбеҳ айтишини ва уларнинг турларини суриштирса ҳам керак. Эҳтимол, бу нарсаларнинг Аллоҳ таолога қандай ҳамд айтиши ва қайси тилда тасбеҳ айтиши ҳақида савол бериб кейин буларни инкор қилар, эҳтимол, ҳайрон ҳам бўлар. Агар инсон ақлини ишлатиб Аллоҳнинг Китоби ва ундаги сўзларни ўйлаб мулоҳаза қилса, кейин яна қайтиб бу олам воқеликлари ва уларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ҳукмронлигига бўйсунишлари ҳақида ўйлаб кўрса, сўзловчи айтаётган энг равшан нутқ оламдаги нарсалар нутқи эканини билади. Уларнинг яратувчиси ва пайдо қилгувчиси бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳамди билан тасбеҳ айтаётган вақтдаги нутқи энг тушунарли нутқ эканини англайди. Инсоннинг айтаётган тасбеҳи ундан аниқ бўлмай қолади. Инсоннинг Аллоҳ азза ва жаллага бўлган иймони ҳақида айтаётган гапи бу оламдаги нарсалар айтаётган сўздан кўра аниқ ва равшан бўлмай қолади. Бу оламни Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукмронлигига бўйсуниши ва Унинг буйруқларига мувофиқ ҳаракатланиши уларнинг Аллоҳнинг ҳамди билан тасбеҳ айтишига аниқ ва равшан исбот бўла олади. «Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдир. Ва у башарият учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмасдир». Муддассир, 31. Ўзларини табиат тузоғига қамаб оламнинг кичик бир доирасида ўзлари билан ўзлари овора бўлиб такаббурлик қилаётган, жоҳиллик ва манманликлари билан ақлларини дунёга топширган анавилар: «Табиат бирор ҳаракатлантирувчисиз ўзи ҳаракатланади, оламни тутиб уни бошқарадиган ҳеч нарса йўқ, унинг алоҳида ўз қонуни бор», – деб айтмоқда. Шунда борлиқдаги барча нарсаларни Аллоҳнинг салтанатига бўйсуниши ҳақида сўзлайдиган воқелик бу одамларнинг ёлғонларини очиб ташлади. Балки ўзлари билан ўзлари овора бўлган ва ўзларини ўз қобиқларига қамаб қўйган кейин қарорлар чиқариб бу олам ҳақида гапираётганларнинг алдамчиликларини очиб ташлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу оламни инсонга хизмат қиладиган ҳамда унинг мақсад ва орзуларини рўёбга оширадиган неъматлар билан тўлдириб ташлаган. Агар Аллоҳ азза ва жалла ўз амрини бу неъматларга қаратиб уларни жазога айланишини хоҳласа, инсонни қувонтираётган ушбу неъмат бир лаҳзанинг ўзида инсон қочадиган жазога айланади. Буниси қандай бўлди? Инсон учун ҳизмат қилиб турган табиат қандай қилиб бир лаҳзанинг ўзида ўзгариб бу инсоннни ҳаяжонга солувчи душманига айланди? Табиат қандай қилиб бир-бирига қарама-қарши равишда бошқарувчисиз ҳаракатланадиган бўлди? Бу нимаси? Кимнинг ақлига келади бу? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳавони инсон ҳаётининг давомийлиги учун сир-асрорларга тўла қилди. Агар ҳаво бўлмаса эди, инсон ҳаёти узоқ турмасди. Аллоҳ таоло, агар хоҳласа, уни ўзгартириб амрини инсон ҳаёти учун муҳим бўлган ушбу моддага айлантиради. Хоҳласа, ўз амрини ҳавога йўналтириб уни инсон учун душманга айлантиради. Шунда инсон ҳаёти учун муҳим бўлган бу асосий модда ҳалок қилувчи энг хатарли сабаблардан бирига айланади. Ҳаётнинг давомийлигини таъмин этаётган бу ёқимли майин шамол билан ўкираётган ва уйларни таг-туги билан учириб ташлайдиган, дарахтларни илдизи билан суғуриб юборадиган, чодирларни учириб деворларга илгач, деворларни ҳам бирга қулатадиган ҳаво ўртасидаги тўсиқ нима? Сенга ҳаёт бахш этадиган бу насим шамол билан ҳалок қиладиган ўкирувчи бўронлар ўртасини тўсувчи парда нима ўзи? Шу, шу. Бу ерда ушбу икки иш ўртасида ҳеч қандай жиддий фарқ йўқ. Лекин илоҳий буйруқ ҳавони сени нафас олишинг учун хизматчи бўлишига қаратган, натижада у сен учун ҳаётбахш ашёга айланган. Илоҳий буйруқ бу ҳавони вайрона ва ҳалокат ашёси бўлишига қаратган, натижада ушбу аскар бир вақтнинг ўзида бузиш ва йўқотиш ашёсига айланган. Аллоҳ азза ва жалла сув ҳақида гапириб шундай деган: «Сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми?» Бу ашёсиз инсон ҳаёти узоқ турмаслигига барча ишонади. Осмондан тушаётган сувни боғ-роғларингни яшилликга буркашга сабаб бўлиши ва бунинг ортидан сенга ва сенинг миллатингга қувонч бахш этиши учун ашё бўлиш билан сенга ва сенинг экинларингга талофат сабаби бўлиш ўртасидаги илмий тўсиқ нима? У билан бу ўртасини ажратадиган тўсувчи илмий парда нима? Ҳеч қачон топилмайди. Бу фарқ тўғрисида табиатни илоҳийлаштираётган анавилардан сўранг. Топа олмайди. Биргина ажратувчи бор, у ҳам бўлса ушбу аскарларга йўналтирилган илоҳий топшириқдир. Ҳолбуки сув унинг кўплаб аскарларидан бири, холос. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло осмон сувига роҳат бахш бўлиб тушишни ва мўл-кўл, кенг ризқ бўлиб келишини буюради. Инсон ҳаётининг давомийлиги учун тенги йўқ сабаб билан келишини амр этади. Бу йил ушбу сув қувонч ва яхшилик ашёси бўлиб келган бўлса, бирдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ушбу сувларга ёмонликни ёғдириши ва манфаат чегарасидан ўтиб ҳалокатга айланиши учун бошқа топшириқ бўлиб кун ва соатда эмас, балки бир лаҳзанинг ўзида энг хатарли ҳалокат сабабларига айланади. Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан. 31 октябрь 1997 йил.

Эшонгузар жоме масжиди имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси. 14 ноябрь  2016 йил.

Мавзуга оид мақолалар
        Лоқайдлик қаердан келиб чиқади Тушкунлик ҳолатичи Ҳеч нима қилишни хоҳламаслик ҳиссичи Бирорбир давоми...

12:03 / 29.10.2018 4183
Ассаламу алайкум Порталимиз ва«муслимaат.уз» саҳифасининг азиз ўқувчилари. Сизга «Омина» электрон давоми...

17:51 / 21.01.2017 3973
37 . « » « ». . Ўттиз еттинчи ҳадис Умму Ҳоний разияллоҳу анҳодан давоми...

18:39 / 08.06.2018 5064
Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф ҳазратларига бағишланган дил изҳори Туғилиб пок отаю  пок давоми...

11:18 / 08.04.2019 5527