Нью-Йорк маъмурлари «ҲЕЛЛОВИН» байрамининг костюмлик чиқиш парадини ман қилишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мегаполиснинг энг оммавий кўча шоуларининг ташкилотчилари сайтининг хабар беришича, «Ҳелловин»ни байрам қилиш учун, анъанавий маска(ниқоб)ли парадлари (чиқишлари) ҳукумат қарори бўйича Нью-Йоркда бекор қилинди. «Аллилуя Ҳелловин» номли парад 39 йиллик тарихи мобайнида биринчи марта, шаҳар мери фавқулодда ҳолатлар департаменти ва шаҳар полицияси томонидан таъқиқланди, деб маълум қилади парад ташкилотчиларининг расмий сайти шошилинч хабарида.

Мегаполиснинг «Ҳелловин» маскалик (ниқоблик) парадларида, одатда, миллионлаб кишилар қатнашар эди. Бу йилги парадлар саҳна кўринишлари «Майя календари бўйича охир замон» номи билан аталган эди.

Илгари маълум қилинганидек, «Сенди» довули ҳужуми натижасида Нью-Йоркда ўнлаб кишилар ҳалок бўлдилар (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун. -М.Р.) АҚШнинг ишчилар маркази бўлган Нью-Йорк шаҳри ва унинг атрофида яшовчи миллионлаб одамлар электр токи қувватисиз қолишди. Мегаполис районлари ва Манҳеттенни боғлаб турадиган, шторм натижасида зарарланган ва сув остида қолган Нью-Йорк метрополитени уч суткадан бери ишламайди. Шаҳар ҳокимияти ҳозирча фақат автобуслар қатновини йўлга қўйишган. (уларда ташиш вақтинча бепул).

(РИА новости хабарларидан) Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.bekrVQGF1sGrkembed

18:53 / 16.10.2017 6984
Қиёматга қолдими дийдор. Кўз тегдими Ислом «ой»ига , Дин илмида бойлар «бой»ига, Уммат ичра «дарё», давоми...

11:15 / 01.03.2017 6271
Мусулмон киши учун бугунги куни кечаги кунидан афзал бўлмоғи, эртанги куни эса бугунги кунидан афзал давоми...

19:08 / 25.12.2016 5119
gallery linkfile ids8403,8404,8405,8406,8408,8409,8410,8411,8412,8413,8414,8415,8416,8417,8478,8479,8480,8481,8544,8545,8597

05:21 / 01.07.2015 10767