«Sendi» довулидан сўнг 15 та марадёр қамоққа олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нью-Йорк атрофида марадёрлик (талончилик) қилганликда шубҳаланган 15 киши қўлга олинди. «Голос Россия» хабар беришича, «Kon Edison» компанияси ходимлари ниқоби остидаги кишилар «Sendi» довули вақтида ва ундан кейин ҳам биноларни талаганлар. Шунингдек, дорихоналар ҳам таланганлиги хабар қилинади.

Кўпчилик дорихоналарда фақат қаттиқ назорат орқали бериладиган наркотик воситалар мавжуд бўлиб, бундай дорихоналарнинг 15 таси таланган. Лекин ушбу пайтгача бу ҳодиса туфайли ҳали ҳеч ким тутилмади.

Қўлга олинган 15 та марадёрлар Нью-Йорк округининг Бруклин ва Квинс ҳудудларидан. Маълумки, бу ҳудудлар тўфон пайтида электр қувватисиз қолишган.

Нью-Йоркнинг Лонг Айлендидан жануброғидаги Лонг Бич ҳудудида ва Нью Жерсининг барча ҳудудларида полиция патруллари қаттиқ назорат қилмоқдалар. Бу ерларда комендантлик соати жорий қилинган. Одамлар кўчаларда юришларига фақат эрталаб 7дан кечқурун 7гача рухсат берилган.

Шу каби қаттиқ чоралар марадёрлик (талончилик) ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган.

 

(радио «Голос России») Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «Таровиҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровиҳ» роҳатистироҳат давоми...

16:10 / 07.03.2017 4893
Рамазон ойи рўзасидан кейин Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишлик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

06:28 / 02.05.2019 7174
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув давоми...

04:13 / 14.05.2023 2559
embedhttpswww.youtube.comwatchv36jeLn96Kekfeatureyoutu.beembed

21:04 / 14.06.2017 4468