Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир (Шарҳ, 5).

Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, бало-офатлар, касаллик ва кулфатлар юборади. Ожиз қилиб яратилган одамзот ана шундай ҳолларда нима қилишини билмай довдираб қолади. Ўзини йўқотиб минг томонга югуради. Ёрдам ва тасалли истаб, кимларнингдир остонасига бош уриб боради. Мўмин киши бошига ғам-ташвиш тушганида еру осмонларнинг ҳақиқий эгаси, подшоҳларнинг подшоҳи Аллоҳ таолони эслайди. Ўзи эса шу мулкларнинг ичидаги бир мулк, махлуқотлар орасидаги бир махлуқ эканини хотирлайди. Тун ортидан ёруғ кунни, касалликдан сўнг соғликни, фақирликдан кейин бойликни ато этувчи Парвардигорини ёд этади. У ҳар ишда ҳикмат борлигини билгани учун Аллоҳ таоло уни бу қийинчиликда қолдирмаслигига, оқибатини гўзал қилишига иймон келтиради. Аммо бунга ишонмаганлар бошига машаққат келганида бирови пулига, бошқаси мартабасига суянади, яна бири кучига ишонади. Машаққат бор жойда енгиллик ҳам бўлади (Шарҳ, 6). Ҳар қандай машаққат бор жойда енгиллик ҳам бўлади. Ҳақиқатан, бўлар-бўлмас ишларга диққат бўлавериш, ўтган кундаги битмаган юмушларига, хатоларига, эриша олмаган мақсадларига афсус чекавериш ҳар бир инсон миясини доимо кемирадиган, ҳаётини оғирлаштирадиган, кунини зулмат, тунини ғурбат қиладиган бефойда ва зарарли ҳолатлардир. Бошингизга бир мусибат ёки бало келса, унга мардона дош беринг, сабр қилинг. Аллоҳдан уни қайтариб ташлашни, нажот беришини сўранг. Ибн Жарир тафсирида Ҳасан Басрийдан (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилади: «Инна маъал ъусри юсро» ояти нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоаҳу алайҳи васаллам: «Хурсанд бўлинглар, сизларга енгиллик келди, бир қийинчилик икки енгилликни ҳеч мағлуб қила олмайди», дедилар. Таниқли Ислом олимларидан Ризоуддин ибн Фахруддиннинг бундай сўзлари бор: «Одам боласи қайғу, ҳасрат кўрмай умр кечириши мумкин эмас. Турмуш ва ҳаёт тиканли чангалзор устидан юришдан, машаққат тўлқинлари билан курашиб сузишдан иборат. Ақлли киши шу машаққатлардан қўрқмаслиги, келажакдаги роҳатларга умид боғлаб, ушбу машаққатлардан енгилмаслиги, кўнглини чўктирмаслиги зарур. Ҳар оғирлик ортидан бир енгиллик келишини Яратганнинг Ўзи ваъда қилиб қўйган. Оқил киши, албатта, шу ваъдани хотирлаб, кўнглини хотиржам қилади, ўзига тасалли беради» («Тафсири Ирфон») Буларни билдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Мусулмон қилиб яратган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган Аллоҳ азза ва жалладан бу неъмат ва ризқларнинг шукрини адо этишга муяссар қилишини сўрайман. Аллоҳу Акбар!
Мавзуга оид мақолалар
Бу дунё ҳаёти молдунё, ўйинкулги, енгилелпи нарсалардан иборат, деб ўйлайдиган ёш йигит эдим Жума куни давоми...

10:00 / 13.12.2018 7591
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик давоми...

22:43 / 25.02.2017 5814
Одатда ҳар бир ишнинг ўз ҳикмати бўлади. Жумладан, бутун жаҳонга тарқалган вирус сабабли дунё аҳолиси давоми...

01:40 / 06.04.2020 3706
Ўзбекистонда Умранинг баҳорги мавсуми ва 2015 йилдаги Макка ва Мадина шаҳарларида ўтказиладиган Рамазон давоми...

14:47 / 31.01.2017 3634