Дуолар қабул бўлиши учун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Дуо" луғатда " истамоқ, чақирмоқ, ёлвормоқ" каби маъноларда келтирилган. Истилоҳда эса инсон ўзини хокисор тутиб, эҳтиёжларини чексиз қудрат соҳиби Аллоҳдан сўрашидир.

Дуонинг моҳияти нимада? Дуо ибодатнинг ўзидир ва мағзидир. Дуо бу вужуд ила Қодири мутлақдан мадад сўрашдир. Дуо инсон (руҳ, тана, ақл ва қалб)нинг Аллоҳ билан мулоқоти. Дуо Пайғамбаримиз алайҳиссалом ибодатларининг асосидир.

Дуода замон ва маконнинг аҳамияти борми? Дуо барча жойда ва замонда мақбулдир. Бомдод намозидан сўнг, жума куни, қадр кечаси, рамазон ойи давомида ижобати янада аниқдир. Маконлардан эса Каъбаи муаззамада, Арофат тоғида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари ( масжиди Набавий)да қилинган дуолар аниқ қабул бўлишига далиллар мавжуд.

Дуоларингиз қабул бўлишини истасангиз, қалбингиз ва чеҳрангизда фақат ва фақат шукроналик ва ҳаётдан мамнунлик балқиб, намоён бўлиб турсин. Очиқ чеҳра ва табассум билан юринг, Аллоҳим сиздек умидворининг дуоларини қабул айласин. Кимдандир ранжиб, уни кечира олмаётган бўлсангиз, келинг, сиз учун муҳим, ҳаётингизда бурилиш ясайдиган дуоларингиз ижобат бўлиши учун эслаганда юрагингиз ғаш бўладиган барча нарсаларни Аллоҳ розилиги йўлида кечириб юборинг. Қалбдаги бошқаларга бўлган нафрат, кек, адоват, гина-кудурат каби иллатлар дуолар ижобатини тўсиб, ўзингизни беҳузур қилиб, юракда ғашлик, руҳиятда тушкунлик пайдо қилади. Шу каби ғашликка сабаб бўлган иллатларнинг ўрнини Аллоҳнинг зикрига бўшатиб берсак, дуоларимиз қабул бўлади, вужудимиз ўзи соғлом бўлади, янада тетиклашади, руҳимиз енгил тортиб, олдинда бажарилиши керак бўлган амалларга ундайди. Ўзингизга савол беринг. Барча сизга билиб-билмай озор берганларни кечирдингиз, шундайми? Сиз юрагига озор берганлар ҳам анчагинадир балки?! Бандаси рози бўлмагунча Яратган рози бўлмайди. Кечирим сўрайлик. Қандай қилиб дейсизми? Хоҳласангиз, боринг ёки телефон қилинг, марҳамат. Кечиримли бўлиш ва узр сўрай билиш барчамизнинг қўлимиздан келади. Ишонинг! Сиз бу оламга кераксиз. Барчамизнинг аниқ мақсад ила юборилганлигимизга ишончим комил. Аллоҳ бизни бу оламга соппа-соғ қилиб келтирди. Ҳаётимиздан нолиб, беҳуда ташвишлардан сиқилиб яшашга ҳақлимизми ёки шукроналик ила сабрли бўлиб яшашгами? Аввало, айниқса, яқинларимизга, атрофимиздагиларга тилимиз ва қўлимиз билан озор беришдан тийилайлик, шунда узр ҳам сўрашнинг хожати бўлмайди. Нозима
Мавзуга оид мақолалар
Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мурғаклик давоми...

11:39 / 25.11.2016 5190
Туркиянинг диний ишлар идораси «Оламларга раҳмат Пайғамбар» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган бир қанча давоми...

11:28 / 04.03.2017 4832
      Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги тезкор  темир йўл линияси қурилиши якунига етмоқда.  «Haramain Express» давоми...

15:19 / 23.03.2017 5626
Ичимликлар ҳақидаги фойдани биласизми Инсон организмининг оддий сувга бўлган эҳтиёжини ҳеч нарса билан давоми...

04:46 / 23.11.2016 4468