Apple – логотипи нима учун айнан «тишланган олма»!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" columns="4" size="medium" ids="18350,18351,18348,18355,18356"]

Apple – логотипи нима учун «тишланган олма»!

Дунёга танилган, ҳамма севиб ишлатадиган айфон асосчиси Стив Жобс аслида ўз «тишланган олма» логотипини ярим ой, яъни мусулмонлар рамзининг расми шаклида акс эттирмоқчи бўлган, аммо бунга рухсат ололмаганлиги сабаб тишланган олмада ярим ойни кўрсатиб берган.

Стив Жобс асли – Стив Жобс ибн Абдулфаттаҳ суриялик Абдулфаттаҳ Жандалийнинг ўғли бўлиб, унинг ўзи ва отаси мусулмон бўлганлиги ҳақида тахминлар бор.

Стив Жобс – «Apple»  компаниясининг асосчиси, замонамизнинг илғор инсонларидан эди. «Apple» компанияси қанчалар юксалиб, замонавийлашиб бормасин, Стив Жобс ҳар доим оддий ва оқил инсонлигича қолаверди. Унинг оддий шифохонада вафоти олдидан ёзиб қолдирган сўзларини ўқиган ҳар бир инсоннинг қалби ларзага келади. Мана ўша сўзлар: 

«Мен ҳаётим давомида иш юритиш борасида кўп юксакликларга эришдим, кўплар менинг ҳаётим бахт ва омаддан иборат деб ўйлайди. Лекин тан олишим керакки, ишимдан ва иш билан боғлиқ омадимдан ташқари, мени хурсанд қиладиган нарсалар жуда кам экан. Умуман айтганда, бойлик – бу менинг ҳаётимдаги мен ўрганиб қолган ҳақиқат эди, холос. Ҳозирги кунда, касал ётган ҳолимда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтиб боряпти. Тушунганларим шу бўлдики, мен шунчалар фахрланган бойлик ва дунёга машҳурлик келаётган ажал олдида ўз қийматини йўқотди. Қоронғуликда ҳаёт тарзини таъминлаб турувчи  ускунанинг яшил чироғи ва ундан чиқаётган овозни эшитган пайтларим ўлим менга яқинлашиб келаётганини сезиб бормоқдаман. Энди, тўплаган маблағларим етарли бўлганида, бойлик билан умуман боғлиқ бўлмаган нарсалар ҳақида ўйлаш вақти келди. Булар ҳаётда яшаш учун бундан бошқа анча нарсалар бор эканлиги – одамлар орасидаги муомала, санъатга қизиқиш ёки болаликдаги орзулар. Бойлик ортидан қувиш инсонни қўғирчоқ ёки роботга айлантириб юборар экан. Менда ҳам худди шундай ҳолат юз берди. Яқин инсонларимизни қанчалар яхши кўришимизни англаш ва буни уларга билдириш учун Яратган бизга ҳис-туйғуларни берди. Ҳаётимда орттирган бойликларимни ўзим билан олиб кета олмайман. Олиб кета олишим мумкин бўлган нарсалар фақатгина яқинларимга бўлган муҳаббатим ва улар билан боғлиқ хотиралар. Мана шу бизга  керакли бўлган, куч бағишлайдиган, тарк этмайдиган, йўл кўрсатиб турадиган асосий бойлик ҳисобланади. Ишонч анча қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ёрдам бера олади. Ишончнинг чегаралари бўлмайди, унинг чўққисига кучингиз борича интилинг. Қалбингиз чорлаган тарафга боринг, буларнинг ҳаммаси ўз иймон ва ишончингизга боғлиқ. Орттирган бойлигингиз ҳисобидан кўплаб инсонларни хизматингизга жалб қилишингиз мумкин, улар сизнинг ишларингизни битириб бериши, юмушларингизда ёрдам бериши мумкин. Лекин улар ва пулларингиз оғриқларингизни ола олмайди.

Топа олмаган моддий нарсаларни, бойликни ҳаракат килиб топишингиз мумкин. Лекин бир нарса борки, уни ҳеч қачон топа олмайсиз, бу – яқин ва севимли инсонларингиз ёнида ўтказилмаган беҳуда умр. Ёшингиз қандай ва бойлигингиз қанча бўлмасин ва қайси мақомга эришманг, кун келиб парда ёпилади – ҳаёт тугайди... Сизнинг бебаҳо бойлигингиз – иймонингиз, яқинларингиз ва дўстларингизга бўлган муҳаббат... Ўзингиз ва ўз иймонингизни муҳофаза қилинг ва бошқалар ҳақида қайғуришни унутманг»!

иртернет материаллари асосида тайёрланди

   
           
Мавзуга оид мақолалар
Ер юзи Ислом нури ила мунаввар бўлмоғидан бурун аёл зотига қандай муносабатда бўлингани ва ҳатто ҳозирда давоми...

05:56 / 27.12.2016 3996
Илмга амал қилмаслик. Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллардан яна бири илмга амал қилмасликдир. Илмга амал давоми...

14:42 / 31.01.2017 6860
Инсон боласининг тўйимли таомдан кейин кайфияти кўтарилиб, ҳузурланиши табиий. Аммо баъзан нохушлик ҳам давоми...

20:36 / 06.03.2017 4374
Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт давоми...

00:54 / 24.03.2019 3606