Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз. (Анбиё, 88)

Машҳур жарроҳ Доктор Ийшан шошилган ҳолда аэропортга етиб келди. У халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун кетаётган эди. У ерда тиббиёт оламидаги катта муваффақиятлари сабабли тақдирнома олиши ва яна бир неча ишлар режалаштирилган. Самoлёт учишни бошлагандан бир соат ўтиб, кучли момақалдироқ туфайли самoлётга қаттиқ зарар етганлиги сабабидан энг яқин аэропортга қўниши ҳақида эълон қилинди. Доктор аэропорт маълумотхонасига юзланиб: — Мен катта шифокорман. Ҳар бир дақиқам инсонларни ҳаётини сақлаб қолиш билан баробар туради. Сизлар эса мени 16 соат учишни кутишга мажбур қиляпсизлар?! – деди асабийлашган ҳолда. Шунда ходим: — Доктор, агар ишингиз шошилинч бўлса, ижарага машина олиб йўлга тушишингиз мумкин. Сафарингиз бу ердан 3 соатдан ортиққа чўзилмайди. Доктор ноилож рози бўлди. Машина ижарага олиб йўлга тушди. Тўсатдан яна ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғишни бошлади. Шу қадар шиддат билан ёға бошладики, йўлда нима бор, нима йўқлигини кўриш ҳам мушкуллашиб борарди. Лекин шунда ҳам у юришда давом этаверди. Тахминан икки соатлардан кейин йўлдан адашганига ишончи комил бўлди. Бу ҳам етмагандек қаттиқ чарчаганди. Шу пайт узоқроқда кичик бир уйга кўзи тушиб қолди. Ўша ерга бориб, тўхтади. Машинадан тушиб, эшикни тақиллатди. Ичкаридан қари бир аёлнинг овози эшитилди: — Марҳамат, киринг.. Эшик очиқ эди. У кириб аёлдан телефонидан фойдаланиб туришга изн сўради. Қари аёл кулиб: — Қандай телефон ҳақида гапиряпсан, болам? Қаерга келиб қолганингни кўрмаяпсанми? Бу ерда хеч қандай электр токи ҳам, хеч қандай телефон ҳам йўқ... Лекин уйга кириб, бироз дам олишинг мумкин, чарчаган кўринасан. Иссиқ чой ичиб, бироз овқатланиб ол, сал ўзингга келиб оласан, – деди. Доктор ташаккур айтиб таклифни қабул қилди. Аёл унга тамадди қилиб олиши учун бироз таом ва иссиқ чой келтирди. Ўзи эса намоз ўқиб, набираси ҳаққига дуо қила бошлади. Шундагина у бир чеккадаги кроватда ҳаракатсиз ухлаб ётган ёш болага кўзи тушди. Қари аёл қўл-оёқлари титраганча намоз ўқир, кетидан узундан-узоқ дуо қиларди. Ибодатини тугатгач, доктор унга юзланиб: — Худо ҳаққи, саховатингиз ва гўзал ахлоқингиз сабабли мени лол қолдирдингиз. Олдингизда ўзимдан ҳижолат бўлиб кетяпман. Аллоҳдан сизнинг дуоларингизни ижобат қилишини сўрайман , – деди. — Эҳҳ..., болам… Сен мусофирсан. Мусофирга яхшилик қилишни эса бизга Аллоҳ буюрган. Дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларни барчасини ижобат этган, фақатгина биттасидан ташқари.. — У қандай дуо экан? – қизиқиб сўради доктор. — Сен кўриб турган болакай – набирам. Ота-онасидан эрта ажраб, менинг қарамоғимда қолган. Давосиз касалликка чалиниб қолди. Биздаги барча шифокору табиблар буни даволай олишмади. Баъзилар менга чет давлатдаги таниқли жарроҳ Доктор Ийшангина бундай касалларни даволай олади, деб тавсия қилишди. Лекин биз қаерда-ю, у қаерда. Масофа олис. Меннинг эса набирамни олиб, у ерга олиб боришга куч-қувватим, тоқатим йўқ. Йўл қийинчиликларидан қўрқиб Роббимдан Ўзи ишимни осон қилишини сўраб дуо қилдим, – деди. - Субҳаналлоҳ, Аллоҳ дуоингизнинг ижобати – мени бу ерга олиб келиши учун самoлёт ҳам учмади, момақалдироқ бўлиб, осмондан ҳам тинмай ёмғир ёғди... – деди доктор кўзлари ёшланиб.  Аллоҳ азза ва жалла МЎМИН БАНДАЛАРИ ДУОСИНИНГ ИЖОБАТИ УЧУН мана шундай сабаблар келтиришига ишончим кoмил бўлди. Сабаблар кетидан қувмай, Аллоҳ таолодан бошпана изласангиз, САБАБЛАРНИ Унинг Ўзи сизга йўлиқтириб қўяр экан.
Мавзуга оид мақолалар
1 , . . . Биринчи ҳадис Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

10:30 / 13.12.2018 4083
Масаллиқ 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан илиқ сув, 2 чой қошиқ туз. Тоғорага илиқ сув солиб, хамиртуруш ва давоми...

13:06 / 29.11.2016 4373
22 август куни Тошкентдан Мадинага келган 74 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва Фронт орти қатнашчилари давоми...

23:29 / 26.08.2017 3359
«Агар сабзини тўғрамасдан, бутунлигича қайнатилса, саратон хасталиги олдини оладиган моддалар унинг ичида давоми...

20:45 / 13.12.2016 4678