Америкалик доя аёл Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«АҚШлик Оливия исмли врач аёл Исломни қабул қилиши тарихини сўзлаб берди», деб хабар беради «Azan.kz»  «Akhbaar-24» маълумотига таяниб. Бир куни у доялик қилаётган касалхонага ҳомиладор муслима аёлни олиб келишибди. Оливиянинг иш вақти охирлаб қолгани сабабли муслимага эркак врач доялик қилишини маълум қилишибди. Муслима қаттиқ изтиробга тушиб, йиғлаб юборибди.

«У менга номаҳрам эркак доялигида туғмаслигини айтганида ажабландим», дейди Оливия. «Иккинчи куни мен унга саломатлик юзасидан 40 кун эри билан яқинлик қилишдан сақланиб туришини, яхши овқатланиш ва оғир ишлардан сақланишини маслаҳат берсам, у менга Ислом шариъатига биноан янги туққан аёл маълум муддат жинсий яқинлик ва намоз, рўза каби ибодатлардан ҳам озод эканини айтиб берди. Педиатр янги ота-онага чақалоқ ўнг томони билан онанинг юрак урушини эшитиб ухлаши кераклиги ҳақида берган маслаҳатига, ота бу ҳақда Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам шундай экани ва мусулмонлар бунга амал қилишларини сўзлаб берди.

Биз бутун умр бу илмларни ўзлаштиришга ҳаракат қилиб борамиз. Улар эса динларини ўрганиш жараёнида дунёвий илмлардан ҳам хабардор бўлиб боришар экан. Мен ишимдан таътил олиб, Америкадаги энг катта исломий марказга бордим. У ерда Исломни ўрганиб, ўзимни қийнаган саволларга жавоб топдим. Бир неча ойдан сўнг Исломни бутун қалбим билан қабул қилдим», дея сўзини якунлади Оливия хоним.

Мавзуга оид мақолалар
Таъкидлаш жоиз, болаларнинг ижтимоийлашуви туғилгандан бошлаб то ўсмирлик пайтигача давом этади. Бунда, давоми...

22:02 / 12.01.2024 3053
Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан, Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари. Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар давоми...

15:42 / 22.11.2019 3534
Коннектикут штатининг Америка Ислом Муносабатлари Кенгаши бошлиғининг жорий йилнинг 17 март куни қилган давоми...

11:10 / 24.01.2017 3845
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Менинг ўғлим туғилганида уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

18:51 / 12.11.2016 5036