Бақлажонли кабоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=F4HcaeWhdpM[/embed]

Бақлажонли кабоб

Керакли маҳсулотлар:

Бақлажон, қийма, пиёз, петрушка, помидор, қиймалагичдан ўтказилган помидор (шарбати) ва зираворлар(туз, мурч, қизил балгар, ҳар хил овқат зираворлари).

Тайёрланиши:

        Бақлажонни пўстини чала тозалаб, кўндалангига охирига етказмасдан кесамиз.( видеолавҳада кўрсатилганидек) Энди қиймага қирғичдан чиқарилган пиёз, майда тўрғалган петрушка ва зираворларни солиб яхшилаб аралаштирамиз.  Бақлажонни қизиб турган ёғда қовурамиз (қизартириб юборилмайди). Тайёр бўлган бақлажонни олиб, кесилган жойларига қиймани жойлаштирамиз. Бақлажон бўлиниб кетмаслиги керак ва уни газ печи учун мўлжалланган махсус идишга терамиз, кўк булғор қалампирини  кесиб ҳар бирининг орасини ажратиш учун қўйиб чиқамиз ва устидан помидор шарбатини қуямиз, сўнгра парраксимон қилиб тўрғалган помидорни энг тепасига терамиз ва қизиган газ печига қизариб пишгунча қўямиз.

Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv1PmFWAVo2Uembed

15:12 / 23.11.2018 4905
Йигирма учунчи кун... Ассалому алайкум Бугун Рамазоннинг йигирма учинчи куни. Тезда ўтиб кетаётган бу давоми...

14:02 / 18.06.2017 4083
 Мусулмонлар учун энг яхши ибрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқшомни қандай ўтказар эдилар  давоми...

17:15 / 25.09.2018 3485
Динимизда айнан ҳайит куни қабристонга бориш ҳақида кўрсатмалар йўқ. Хусусан, айрим жойларда эркаклар Ийд давоми...

00:00 / 24.05.2020 4661