Кутубхоналар куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кутубхона (араб. кутуб – «китоблар», форс. хона – «уй») ахборот йиғиладиган жойдир. Бунда ахборот китобгазета, журналвидео  ва аудиотасмаоптик диск ва ҳоказо шаклда бўлиши мумкин. Кутубхоналар ташкилот (жамоат) ёки жисмоний шахс (шахсий кутубхона) томонидан ташкил этилиши мумкин.

Кутубхона — босма ва айрим қўлёзма асарлардан оммавий фойдаланишни таъминловчи маданий-маърифий ва илмий муассаса; мунтазам равишда босма асарлар тўплаш, сақлаш, тарғиб қилиш ва китобхонларга етказиш, шунингдек, ахборот-библиография ишлари билан шуғулланади, омманинг маданий савиясини оширишда фаоллик кўрсатади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш кутубхонанинг асосий фаолияти бўлиб, қолган барча фаолиятлар (китоб фондини бутлаш ва уни ташкил этиш, фонд мазмунини ёритиш, уни китобхонларга етказиш кабилар) асосий фаолият учун хизмат килади. Китобхонларга хизмат кўрсатишнинг асосий мақсади уларни ахборот ва адабиётга бўлган талабларини имкон борича тўлиқ қондириш ва адабиёт танлашларига ёрдам беришдан иборат. Ҳар бир кутубхона ўз турига кўра китобхонларни табақаларга бўлиб, алоҳида китобхонлар гуруҳларига ажратган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилади. Адабиётлар тарғиботининг барча шакл ва усуллари китобхонлар талабини имкон қадар тўлиқ ва тезкорлик билан қондиришга қаратилади.

Ёзувнинг пайдо бўлиши ва ҳужжатли манбаларни, айниқса, қўлёзма ва кейинчалик босма китобларнинг кўпайиши кутубхоналарнинг юзага келиши ва ривожланишига шароит яратди. Кутубхоналар ёзма ёдгорликларни сақловчи хазина сифатида жуда қадимда пайдо бўлган. Милоддан аввалги 2-минг йилликда сопол битиклари сақланган кутубхоналар бўлган. Милоддан аввалги 7-аср ўрталарида Шарқдаги кўп саройларда, қадимги Миср ва Рим ибодатхоналари қошида кутубхоналар бўлган. Қадимги даврдаги кутубхоналардан энг машҳури Александрия (Искандария) кутубхонасидир.

Ғарб Европада илк ўрта асрларда монастр ва ибодатхоналар қошида кутубхоналар ташкил этилган. Китоб босишнинг ихтиро қилиниши кутубхоналар ривожланишида янги даврни бошлаб берди. Сарбонва, Гейделберг университетлари қошида, шунингдек, Ватикан кутубхонаси, Париждаги Қироллик кутубхонаси каби кутубхоналар пайдо бўла бошлади.

Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йилликнинг сўнгги асрларида дастлабки кутубхоналар пайдо бўлган. Дастлабки кутубхоналар ҳукмдорлар саройларида ва ибодатхоналарда ташкил этила бошланган. Турон халқлари Миср, Эрон, Юнон ва уларга қўшни бўлган халқлар билан яқин алоқалар ўрнатган, ўша даврлардаги мавжуд қўлёзмалар билан ҳам таниш бўлган. Ўзбекистон халқларининг қадимий ёзма ёдгорликлари сақланмаган. Берунийнинг хабар беришича, китоб хазиналари ва уларни сақловчилар турли истилолар даври (7–9-асрлар)да йўқ қилиб юборилган. 9–10-асрларда Ўрта Осиёда фан ва маданият ривожланди. Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч ва бошқа йирик шаҳарлар ҳукмдорлари саройларида кутубхоналар барпо этилди. Айниқса, Бухорода кўп кутубхоналар мавжуд бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Улардан энг машҳури, энг бой ва йириги Сомонийларнинг сулолавий кутубхонаси эди. Мадраса ва масжидлар қошида ҳам кутубхоналар бўлган. Мўғуллар истилоси арафасида Марв шаҳрида 10 та йирик кутубхона бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. 13-асрда Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Балх ва бошқа шаҳарлар маданият марказлари, олимлар тўпланадиган жой бўлиб, уларда йирик кутубхоналар мавжуд эди.

14-асрнинг 2-ярмидан Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг янгидан юксалиши кутубхоналарнинг қайта тикланишида ҳам намоён бўлди. 14-аср охирида Шайх Муҳаммад Порсо умум учун очган маскан вақф кутубхонаси тарзида 19-асрнинг 40-йилларигача фаолият кўрсатган. Бухоро, Самарқанд, Қарши, Хива ва бошқа шаҳарлардаги катта мадрасаларда кутубхоналар бўлган, уларнинг фондлари мадрасанинг қадимийлиги ва нуфузига қараб турлича бўлган. Баъзи тарихий манбаларда қайд этилишича, Беруний, Ибн Сино, Фирдавсий, Замахшарий, Умар Хайём кабиларнинг шахсий кутубхоналари, Алишер Навоийнинг қимматбаҳо қўлёзмаларга бой йирик кутубхонаси, Абдураҳмон Жомийнинг шахсий кутубхонаси машҳур бўлган. 19-аср охири  20-аср бошларида Бухорода 3 та энг бой шахсий кутубхона бўлиб, улардан қози Муҳаммад Шариф Садр Зиёнинг кутубхонаси бизгача тўлиқ сақланиб қолган. 20-аср бошларида маҳаллий ўзбек ва рус зиёлилари генерал Жўрабек, Дукчи Эшон номи билан машҳур Муҳаммадали халфа Собир ўғли, В. Л. Вяткин, врач Г. М. Семенов, Абдурауф Фитрат ва бошқаларнинг шахсий кутубхоналари бўлган.

20-асрнинг 10–20-йиллари Туркистон ҳудудида 2 та халқ кутубхонаси, бир неча шаҳар кутубхоналари ва бошқа кутубхоналар мавжуд бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари миллий йўналишдаги 2 та кутубхона ва мадрасалар ҳузуридаги кутубхоналардан фойдаланган. Шу кутубхоналар ўз даврида давлат кутубхонасини ташкил этишда асосий негиз бўлиб хизмат қилди. Ҳозирда оммавий, илмий ва махсус кутубхоналар тизими шаклланган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
«Қудрати ва шарафи чексиз Аллоҳ иймон келтирган қулларини уларнинг хулқидан исёнкорликни кетказиш, давоми...

18:53 / 01.02.2017 10454
49.Савол Иккинчи ваҳий нозил бўлганида, Пайғамбаримиз расул лик мақомига чиқиб, даъватни махфий равишда давоми...

16:31 / 13.12.2017 3244
Маълумки, қадим замонларда одамлар савдо ва иқтисодий муомалаларини қўлларидаги мулк бўлган нарсаларни давоми...

15:53 / 07.10.2016 3316
Қримтатар тилидаги «Арманчиқ» номли болалар журнали Роскомнадзордан муваффақиятли рўйхатдан ўтди. Журнал давоми...

19:31 / 05.02.2017 5001