Ёлғон туфайли қалбни моғор босади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

         

    «Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб бориб, охири қалби қорайиб кетади ва Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончилардан деб ёзилиб қолади», дегани етганини айтди».

      Банда бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига бир дона қора доғ тушади. Яна бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига яна битта қора доғ тушади. Аста-секин ёлғоннинг сонига қараб қалбидаги қора доғлар ҳам кўпайиб бораверади. Сўнгра қалбни бир қатор қора доғ босиб бўлгандан кейин, биринчи қатламнинг устидан доғ босиш бошланади. Оқибатда доғлар қаватлари кўпаяди ва мазкур қалбнинг эгаси катта гуноҳ қилса ҳам, бурнига пашша қўнганчалик таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

     Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, жумладан, ёлғон гапираверса, қалбни моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган ҳолга келиб қолиши шубҳасиз. Бу эса мўмин банда учун чексиз мусибатдир.

      Ёлғоннинг сассиғидан фаришта қочади

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади», дедилар».

    Термизий ривоят қилган.

   Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?!  Халқ ичидаги: «Фалончининг фариштаси йўқ», деган қабилидаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

«Ёлғон» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Охирги ўн йилликда Туркия аҳолисининг диндорлик даражаси пасайгани қайд қилинди. Бу ҳақда янги ижтимоий давоми...

11:33 / 16.02.2019 2977
Навбатдаги намоз. Ҳар доимгидек масжидга кирувчиларга, Аллоҳнинг амрига Лаббай деб жавоб бераётганларга давоми...

16:52 / 12.02.2019 4448
Энди, таяммум қилиш қайси ҳолатларда жоиз бўлишини ўрганиб чиқайлик. Сув бир мил узоқда бўлгани, беморлик, давоми...

16:23 / 10.11.2016 5332
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

10:58 / 07.03.2017 11573