Гулкарамли салат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баҳор маҳали дармондорига жуда бой бўлган гулкарам бозорларимизда айни авжига чиққан пайтдир. Осон тайёрланадиган, мазали ва фойдали гулкарамли салатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Салат учун 1 дона қайнатилган ўртача гулкарам – 2 дона пишган тухум – 3-5 дона бодринг – 1 бўлак пишган товуқ ёки мол гўшти – 2 дона қирғичдан ўтган сабзи – 1 қути ширин маккажўҳори – майонез – таъбга кўра туз ва зираворлар керак бўлади.

Гулкарамни майда бўлакчаларга бўлиб, қайнатиб пишириб оламиз. Сувини силқитамиз. Тухум, бодринг, гўштни узун қаламча қилиб тўғраймиз. Сабзини қирғичдан чиқарамиз.

Маккажўҳорини очиб, салатга соламиз ва майонез билан аралаштирамиз. Таъбга кўра, туз, зираворлар, кўкат қўшамиз. Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv4TEoCePQSoMembed

11:54 / 08.09.2016 4253
embedhttpswww.youtube.comwatchvX1UFglLgMZ4featureyoutu.beembed

13:45 / 09.04.2016 10030
Муборак Рамазон ойи муносабати билан ўтказиладиган навбатдаги танловни эълон қиламиз. Танлов шартига давоми...

21:17 / 03.05.2019 3808