«Аёл кишининг оиладаги ўрни» бир йиллик танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилган Қодир ва Ҳаким Аллоҳга У Зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! «Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир ва мен аҳлига яхшингизман» деган Расули Акрам Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин! Инсоннинг бахту саодати унинг оилавий турмуш тарзига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига боғлиқдир. Турмушда аёлнинг  ўрни жуда аҳамиятли ва масъулиятлидир. Турмушнинг саодати ҳам оила бекасининг ақлу заковати ва  илм-маърифатига боғлиқдир. Жорий йилнинг  «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан биз,  «Muslimaat.uz» сайти халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, оилаларни янада мустаҳкамлаш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш,  аёлларнинг турли соҳалардаги фаолиятини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Аёл кишининг оиладаги ўрни (она, жуфт, опа-сингил, қиз)» мавзусида бир йиллик танлов эълон қиламиз. Мавзу бўйича қуйидаги йўналишларни ихтиёр қилдик: — илмий-шаръий ечим; — бадиий ижод; — тарихий-ҳаётий воқеалар; Албатта, муайян ҳажм ва сифатлар шарт қилинади. Асар 100-150 саҳифа орасида бўлиши ва фойдаланилган адабиётлар кўрсатилиши лозим. Танловимизда олималар илмий-шаръий йўналиш бўйича, ёзувчилар бадиий ижод йўналиши бўйича, хоҳловчилар тарихий ва ҳаётий қиссалар йўналиши бўйича қатнашиши мумкин. Бу иштирокчиларимиз кўламини кенгайтиради деган умиддамиз. Танлов бўйича фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, бизнинг қуйидаги электрон манзилимизга мурожаат қилишингиз мумкин: muslimalar1@gmail.com Барчаларингизни танловимизга чорлаб қоламиз ва фаол иштирок этишингизга тилакдошмиз. Аллоҳ азза ва жалла барчаларимизга ушбу танловни хайрли, баракали ва манфаатли қилсин. Омин.      
Мавзуга оид мақолалар
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 2428 сафар 1987 йил, 1721 октябрь кунлари давоми...

10:35 / 14.11.2016 2993
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Роббимиз бу мақтовни  давоми...

15:23 / 11.12.2017 3188
Биз ёт ғояларга қаршимиз              Ўзбекистон юртим, жонажон Ватан, Сенсан жаннатмакон, мўътабар давоми...

19:27 / 26.06.2018 2729