Афғонча «Наполеон»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар:

250 гр маргарин.

4-5 ст. ун.

1.5 ст. шакар.

50 гр шоколад.

1 ст. сметана

4 та тухум

1 ст. ёнғоқ

Крем: 1та қўйилтирилган сут (сгушёнка), 250 гр сариёғ.

Тайёрлаш: 250 гр маргарин 4 ст. ун билан уваланиб, 4 та тухум сариғи 1 ст. сметана билан хамир қорилади. Хамир 5 бўлакка бўлинади.

4 та тухум оқи 1.5 ст. шакар билан бизе қилинади. Хамир устига бизе суртиб, ёнғоқ сепиб, қизиган газда ўрта оловда 15-20 дақиқа пиширилади.

Крем: 250 гр сариёғ яхшилаб кўпиртирилиб, қуюлтирилган сут билан аралаштирилади.

Пишган хамирлар крем билан ёпиштирилиб, устига қирғичдан ўтказилган шоколад сепилади.

             
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз таълимотлари одамни ёлғон гапирмасликка, ростгўй бўлишга ўргатади, лекин ўрни келганда, баъзан давоми...

00:02 / 09.11.2020 3629
     Яна бир Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Расулуллоҳ давоми...

22:44 / 10.03.2017 5490
Россия Федерал Миграция Хизмати ФМС бошлиғи Константин Ромадановский Россияга ишлашга келаётган мусулмон давоми...

22:00 / 10.07.2017 3694
Рамазон Келаётган меҳмонлар ичра, Энг қутлуғи бўлсин Рамазон. Саҳарлигу ифторликда Масжидларда давоми...

21:21 / 18.11.2016 4575