Саратон касаллиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўп йиллик тажрибага эга бўлган шифокордан сўрашди: «Саратон касаллигининг давоси борми? Шифокор қатъий, йўқ, деб жавоб берди. Шунда савол берган киши шундай деди:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», деганлар. Демак сенинг фикринг нотўғри...»

Саратон касаллигининг бошланишининг беш аломати бўлиб, бу белгилар инсонда пайдо бўлганда, албатта, шифокор кўригидан ўтиш лозим. Бу белгилар касалликнинг илк босқичида пайдо бўлиб, саратоннинг эрта ташхиси касалликнинг ўз вақтида даволанишига ва кўп ҳолларда тузалиб кетишига ёрдам беради. Қуйида бу белгиларни санаб ўтамиз: 1. Тананинг турли қисмларида оғриқнинг пайдо бўлиши. Бошланғич стадияларда оддий дискомфорт ҳолатлари бўлиши мумкин. 2. 1-2 ой ичида тезлик билан озиб кетиш. (Бунда организмда модда алмашинуви бузилади, шунинг учун тез озиб кетиш ҳолати кузатилади) 3. Умумий ҳолсизлик. (Саратон касаллигида организмда интоксикация –заҳарланиш ҳолати бўлгани учун одам ўзида ҳолсизлик сезади) 4. Тана ҳароратининг кўтарилиши. (Бу касалликда одам иммунитети пасаяди ва тана температураси кўтарилиши кузатилади) 5. Одамнинг ташқи кўриниши, терисининг ранги, тиниқлиги ўзгаради ва сочлари тўкила бошлайди. Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, биз касалликлар бошланмасдан олдин бир йилда бир марта тўлиқ шифокор кўригидан ўтиб туришимиз лозим. Бу оддий қоидага 90 % инсонлар амал қилмайдилар. Бундай профилактик кўриклар жуда кўп муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Россия Кардиологлар Ассоциацияси олимлари шуни аниқлашдики, юрак-қон томирлари касалликларининг ривожланишини кўпайтирувчи етти омилнинг саратон касаллигининг ҳам профилактикасига ёрдам берар экан. Бу омилларга қуйидагилар киради : 1. Етарлича жисмоний ҳаракат билан шуғулланиш. 2. Семизликнинг олдини олиш. 3. Тўғри соғлом тарзда овқатланиш. 4. Қонда холестерин миқдорини нормал ушлаб туриш. 5. Қон босимининг кўтарилишининг олдини олиш. 6. Қонда қанд миқдорини кузатиб туриш. 7. Чекмаслик ва ичкилик ичмаслик. Юқоридаги омилларга амал қилиш саратон касаллигининг ривожланишини 51 % га камайтирар экан. Лекин инсон чекишни ташламаса, бу кўрсаткич 25% га камаяр экан, холос. Олимларнинг хулосалари шуни кўрсатадики, инсон ўз яшаш тарзини ўзгартиришига ҳеч қачон кеч эмас экан. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, етарли жисмоний ҳаракат билан шуғулланиш, тана вазнини кўпайтирмаслик, қондаги холестерин, қанд миқдорини текшириб туриш, қон босимини оширмаслик фақат қон-томир касалликларинигина эмас, балки саратон касаллигининг олдини олишда муҳим ўрин тутар экан.

Раъно Тожибой қизи

Мавзуга оид мақолалар
Йигирма тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун йигирма тўққизинчи кун. Рамазон ойи ҳам тезда ўтиб кетябди. давоми...

21:29 / 24.06.2017 19808
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Сўзимнинг аввалида яна бир бор muslimaat.uz жамоаси давоми...

19:15 / 11.03.2019 2548
Азалазаллардан мардона тилим, Энг суюк, энг ширин, бир дона тилим, Сўзласам, қалбимдан чиққандай бўлар, давоми...

18:56 / 17.02.2017 3914
.Ва Унинг оятбелгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва давоми...

22:58 / 16.07.2023 1535