Тандир варақи сомса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сомсанинг ушбу тури шаҳар аҳолиси ўртасида анча қадимдан келиб чиққан бўлиши керак. Чунки ҳафсала билан бемалолчиликда тайёрлашни тақозо қилиши ва тузилиши ҳам чиройли – тўрт шаклда, хўрандага эстетик завқ берадиган қилиб ясалиши каби омиллар, бунга ишора қилади.Тандир варақи сомсаси тўй, байрам ва катта меҳмондорчилик издиҳомларида асосий маза ҳисобланади.

Оддий хамир тайёрлайсиз, ўраб 10 – 12 минут тиндириб олгач, ўқлов ёрдамида 1 — 2 мм қилиб ёясиз. Ёйманинг юзига эритилган мол ёғи суркасангиз, у дарҳол тўнглайди. Ана шундай ёймани рулон қилиб ўрайсиз, ёғ томони ичида қолади.

Рулондан эни 5 см келадиган тўгаракчалар кесасиз. Ҳар бир тўгаракчани бармоқ билан текислаб, жува ёрдамида 2 – 3 мм келадиган қилиб ёйсангиз, қатлама жилд ҳосил бўлади. Жилдлар ўртасига 1 ош қошиғида қийма солиб, хоҳ юмалоқ, хоҳ учбурчак, хоҳ тўртбурчак, хоҳ квадрат шаклида бўлган сомсалар тугасиз. Тўгарак ёйма ана шу хил шаклида сомса тугиш учун энг қулай ҳисобланади. Сомсаларни тандирга ёпиб ёки патниси ёғланган духовкага қўйиб, пиширасиз. Дастурхонга ликопчаларда тортилади. Ушбу сомсани иссиғида ҳам, совиганда ҳам эмас, илиғида истеъмол этиш лаззатли бўлади.

Масаллиқ: хамири учун 500 гр оқ ун, 1 стакан сув, 1 чой қошиғида туз, 50 гр мол ёғи (ёймага суртиш учун); қиймаси учун 400 гр гўшт, 50 гр думба (чарви) ёғ, 300 гр пиёз, 1 чой қошиғида туз ва мурч керак бўлади

Мавзуга оид мақолалар
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси давоми...

15:31 / 14.03.2017 9488
Охирги пайтда мода оламида айнан муслималарнинг одатий кийими билан боғлиқ  бир қанча ўзгаришлар юз берди. давоми...

17:48 / 27.02.2017 6463
Билинг, ёлғизлик ва ажралишлик билан Аллоҳ хизматида қоим бўлиш орқали Унга етилади. Роҳиблар Аллоҳ унсини давоми...

15:32 / 14.02.2017 5654
 Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ давоми...

09:44 / 27.10.2016 5682