Нима қилсак вақтни беҳуда сарфламаган бўламиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб ўтамиз ва ҳеч қайси ишни бажаришга улгурмай қолганимизни сезмай ҳам қоламиз. Вақт ўтади, ишлар билан ўта банд бўлишимизга қарамай, ишимиз жойидан жилмайди.
Мана шу вақт – маҳсулдорликнинг ашаддий кушандаси ҳисобланмиш «ёрдамчи» вақт бўлади. Қанчалик вақтингизни режалаштириб тежаманг, «ёрдамчи» вақт тўрига илиниб қолсангиз, у сизни шунчалик ўз домига кучлироқ тортиб кетади ва вақтингиз беҳуда сарфланади. Замонавий интернет фаоллик чўққисида «ёрдамчи» вақтнинг асосий манбаи ― бу веб-серфинг. Масалан, муҳим маълумотни излаяпсиз, беихтиёр бошланғич саҳифадаги янгиликка чалғидингиз. Чоп этилганлар рўйхатида воқеалар қатнашчилари ҳақида ўқидингиз, уларнинг саҳифалари билан танишдингиз, Википедиядан бир жуфт атама ва объектларнинг таърифини текшириб олдингиз. Ва ниҳоят, қидираётган мавзуингизга қайтиб, икки соат ўтиб кетган бўлса ҳам, излаган маълумотингизни ололмаганингизга гувоҳ бўласиз. Шундай қилиб, «ёрдамчи» вақт билан қандай курашиш мумкин? 1. Ўзингиздаги «ёрдамчи» вақт манбаларининг рўйхатини тузинг.
Ўзингиз учун бундай рўйхатни аниқлаштириш қийинчилик туғдирмайди: қоидага кўра, инсон қимматли вақтига айнан ниманинг зомин бўлаётганини англаб етади. Вақтингиз кушандаларини тан олганингиздан кейин уларнинг илдизига тезда болта ура оласиз. 2. Озидан бошланг. Рўйхатингизни узун бўлиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳаммасига баробар ёпишманг. Ҳар бир кун учун воз кечмоқчи бўлган омилларни белгилаб олиб, шуларнинг ўзи устида иш олиб боринг. 3. «Ёрдамчи» вақтни тан олинг. Воз кечиш учун тан олиш баъзида оғир кечади. Ўзимнинг севимли сайтимни текшириб чиқсам, бунинг нимаси ёмон?! Бундай вазиятда идрок билан фикр юритишга ўрганинг. Чалғиб кетганингиздан сўнг диққатингизни тиклаб олишингиз учун кўп вақт кетиб қолади. Албатта, бир оз танаффус қилиш ёки жадвалдан мажбурий равишда чекланиш ҳисобга кирмайди. 4. «Ёрдамчи» вақтдан воз кечинг. «Ёрдамчи» вақтнинг айнан сиз учун нимадан иборатлигини тан олганингиздан сўнг ҳаракатни бошлашингиз мумкин. Бир зумга тўхтанг. Чуқур нафас олинг. Бу сизга давомли фаолиятингиздан тин олишга кўмак беради. Ҳаракатларингиз – «ёрдамчи» рўйхатга тегишлилигини англаб етинг. Ҳақиқатан ҳам бажаришингиз зарур бўлган фаолиятингизга қайтинг.Шундай қилиб «ёрдамчи» вақтни фойдали иш билан алмаштирган бўласиз.
«Қизиқарли психология» китобидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Овозини эриникидан баландлатиб, беҳаёлик ва бадахлоқлик кўрсатмайди, сўзидан ёки хулқидан унга азият давоми...

21:22 / 11.06.2023 2020
МЕҲМОНМИЗ Карвонсарой янглиғ бу давру дунё, Уч кун қолиб, сўнгра кетар меҳмонмиз. Қўлингдан келса гар, давоми...

20:43 / 21.03.2017 3943
САВОЛ Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими ЖАВОБ давоми...

17:32 / 16.10.2016 10604
Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп молдунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйинкулгига берилиб, пешин, аср ва шом давоми...

18:53 / 12.02.2017 7789