Аёллар намозни қандай ўқишади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ният

Каъба томонга юзланиб «Холис Аллоҳ учун фалон намозининг икки (уч, тўрт) ракаат фарзини (суннатини) ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.

2. Таҳрима (такбири таҳрима)

Намозхон аёл тик турган ҳолида ўзи эшитадиган қилиб, икки қўлнинг кафтини қиблага қаратиб, бармоқларни букмай, уларнинг орасини кенг очмай ва жипслаштирмай, ўз ҳолича қўйиб, елка баробарича кўтариб, «Аллоҳу акбар» деб такбир айтиш билан намоз бошланади.

3. Қиём

Намозхон аёл оёқларини жуфтлаб, ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, сийналари устига қўйиб, «Сано» («Субҳанакаллоҳумма...») ўқийди. Кейин таъаввуз («Аъуузу биллаҳи...»), басмала («Бисмиллаҳ...») билан «Фотиҳа» сураси ўқилади ва «валад долийн»дан кейин оҳиста «амин» айтилиб, таъаввуз ва басмаласиз бирорта зам сура ўқилади. Қиёмда икки кўзни сажда ўрнига тикиб туради.

4. Рукуъ

Намозхон аёл «Аллоҳу акбар» дея оёғини сал букади ва қўл бармоғини жипслаштириб, тиззаси устига қўяди ва билагини танасига ёпиштириб туради. Кейин энг ками уч марта «Субҳана роббиял-ъазийм», дейди.

5. Қовма.

Намоздаги рукуъда уч бор тасбиҳ айтиб бўлгач, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» айтиб, яна қайта тикланадиган ҳолат «қовма» дейилади. Қовмада қўллар боғланмай, ёнда тутилади. Қовмага тиклангач, «Роббана лакал-ҳамд» дейилади. Тўла тикланиб бўлгач «Роббанаа лакал ҳамд», дейилади.

6. Сажда.

«Аллоҳу акбар» деб ерга аввал тиззалар, кейин кафтлар, сўнг бурун ва пешона қўйилиб, сажда қилинади. Бунда намозхон аёл эркаклар каби қўлтиқларини очиқ тутмайдилар, билакларини ерга, қоринларини сонларига теккизиб сажда қилишади. Саждада камида уч марта «Субҳана Роббиял-аъла», дейилади.

8. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва иккала оёғини ёнбошлатиб ўнг тарафга чиқаришади. Намоздаги икки сажда ўртасида бир муддат ўтириш «жалса» дейилади.

9. «Аллоҳу акбар» деб иккинчи марта сажда қилинади.

10. «Аллоҳу акбар» деб ҳеч нарсага суянмай иккинчи ракаатни ўқиш учун ўриндан турилади.

11. Иккинчи ракаатда ҳам «Бисмиллаҳ…» билан «Фотиҳа» сураси, орқасидан Қуръондан бирор сура ёки узунроқ оят ўқилади.

12. Биринчи ракатдагига ўхшаш рукуъ, саждалар қилинади.

13. Саждадан сўнг иккала оёғини ёнбошлатиб ўнг тарафга чиқариб, чап қуйруқларига ўтиришади ва аввал ташаҳҳуд («Аттаҳиййату...»), ортидан икки салавот («Аллоҳумма, солли ъалаа...» ва «Аллоҳумма, баарик ъалаа...»), кейин дуолар («Роббанаа, аатина...») ўқилади.

Сўнгра аввал тиккадан бошлаб, ўнг томондагиларни ва фаришталарни ният қилиб, ўнг тарафга, кейин тиккадан бошлаб чап томондагилар ва фаришталарни ният қилиб, чап тарафга «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», деб салом беради, шу билан икки ракаатлик намоз якунланади.

Агар намоз уч ёки тўрт ракаатли бўлса, иккинчи ракаат саждасидан сўнг фақат ташаҳҳуд («Аттаҳият») ўқиб, такбир билан учинчи ракаатга турилади. Фарз намози бўлса, учинчи ва тўртинчи ракаатларда ҳам Фотиҳа сурасини ўзи ўқилади, зам сура қилинмайди. Суннат намозида эса Фотиҳа сурасидан кейин зам сура қилинади.

Умму Билол

Мавзуга оид мақолалар
 Истанбулда араб тилидаги китобларнинг IV Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазма ташриф давоми...

10:28 / 07.09.2018 2412
Қайда бўлсада ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамларчун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт давоми...

19:05 / 06.12.2016 4589
Сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлгандирсиза Муслимаат.уз сайти ходималари Андижон вилоятидаги Қуръон қироати давоми...

10:49 / 08.02.2018 4666
embedhttpswww.youtube.comwatchvejmdRFTzjsMembed

16:28 / 24.06.2017 17230