Фарзандларимизга сийратни танитамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бизни эзгу ишлар устида жам қилган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин! Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ, яна муборак Мавлид ойи остонасидамиз. Бу ой шарофати билан барчамиз яна бир бор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини эслашга, саодат асрида яшаб ўтган илк мусулмонлар ҳақида ўрганишдек буюк неъматга сазовор бўламиз. Анъанага кўра, бу йил ҳам Мавлид ойи учун танлов эълон қилмоқчимиз. «ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА СИЙРАТНИ ТАНИТАМИЗ» номли ушбу танловда эътиборимизни келажагимиз эгалари – фарзандларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини танитиш, уларнинг исломий дунёқарашини кенгайтириш, қолаверса, ўзаро тажриба алмашинишни мақсад қилиб қўйдик.

Танлов шартига кўра, иштирокчилар фарзандлари (жиянлари, ука-сингиллари) билан биргаликда сийрат мавзусига оид тайёрлаган нарсаларини (расм чизиш-бўяш, ясаш, плакат, хаттотлик намунаси, шажара дарахти – қолгани ўз ижодкорлигингизга боғлиқ) суратга олиб, юборадилар. Бир иштирокчидан кўпи билан учта расм қабул қилинади (изоҳи билан бўлиши мумкин). Танлов муҳлати рабиул аввалнинг 15-кунигача (15.12.2015 охирги кун). Танлов ғолиби адолатли аниқланиши мақсадида ижод намуналарини админга юбориш қоидасини киритдик. Демак, иштирокчилар истаган админ билан истаган усулда боғланиб ўз ишларини етказиши мумкин. Админлар эса уларнинг исмини ёзмай, рақамлаб, эълон қиладилар. Ғолиб аниқлангач, муаллифлар эълон қилинади. Танлов ғолиб ва ғолибалари сўровнома орқали форум аъзоларининг фикри билан аниқланади ва муносиб тақдирланади. Форум муслималарини танловда ғайрат билан фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Аллоҳ таоло мазкур танловни барчамизга манфаатли қилсин!

muslimaat.uz forum

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади «Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри давоми...

11:59 / 10.11.2016 8873
Самодан ерга инди мингминглаб малак, Иноят истаб ҳар мўмин кўзида ёш. Ажиб тун раҳматига тўлди ерфалак, Дуо давоми...

19:09 / 30.11.2016 3267
Охирги пайтларда кўпчилик, жумладан, эркаклар ҳам ўпишиб кўришишни одат қилдилар. Ўзаро яқинлик ифодаси давоми...

13:56 / 24.11.2016 5580