Вақтдан унумли фойдаланиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Вақтдан унумли фойдаланиш

Ҳозирда кўпчилигимиз куннинг бебаракалигидан шикоят қиламиз. Ишларимиз ва юмушларимизни бажаришга улгура олмаймиз. Келинг, шу муаммони ҳал қилишда баъзи бир омилларга назар солайлик:

  1. Авваламбор, ўзингиз шуғулланаётган ишдан ҳузурланинг. Бирор бир ишни кўтаринки кайфиятда бажарсангиз, уни эътибор ва меҳр билан амалга оширсангиз, ўша иш кўп муддатга чўзилмайди. Унумли ва фойдали бўлади. Аксинча, амалга оширилиши керак бўлган юмушни эриниб, тушкун кайфиятда бажарадиган бўлсангиз, вақтингиз зое кетади, кутилган натижа юзага чиқмайди.
  2. Яхши ният қилинг ва ижобий фикр юритинг. Яхши ният ва ижобийлик омад калитидир.
  3. Ўзингизнинг муваффақиятсизликларингизга надомат қилиш билан вақтни ўтказманг. Ўтган ишга салавот дегандек, ўтмишни ташланг, келажакка боқинг.
  4. Вақтни тежаш ва ундан унумли фойдаланиш йўлларини ўйлаб топинг.
  5. Ўтмишингизга назар солинг, қайси одатларингиз вақтни зое кетишига сабаб бўлган бўлса, ўша одатларингизни тарк этинг.
  6. Чўнтагингизда доимо дафтарча ва ручка бўлсин. Фикр ва мулоҳазаларни ёзиб юринг.
  7. Эртанги кун режасини бугун кечда тузинг ёки бугунги кун режасини эрталабдан тузинг. Режадаги ишларнинг  бирламчи ва муҳимларини бажаришдан бошланг.
  8. Бошлаган ишингизга диққатли бўлинг, эътиборли бўлинг. Уни якунламай туриб, бошқа ишга киришманг. Йўқса, ҳаммаси аралашиб, бошлаган ва энг муҳим ишингиз амалга ошмай қолиши мумкин.
  9. Натижа бермайдиган ҳар қандай фаолиятдан тўхтанг.
  10. Ўзингизни ва атрофингиздаги нарсаларни тартибли бўлишини таъминланг. Уйингиз, хонангиз, машинангиз, ишхонангиз доимо тартибли бўлсин. Мана шу тартибнинг вақт  ўтишига кучли таъсири бор, лекин биз буни билмаймиз.
  11. «Нима қилсам, вақтимни тежайман?» деган савол доимо зеҳнингизда турсин.
  12. Ёнингизда доим китоб ёки керакли маълумотларни олиб юринг. Йўл воситаларида кетаётганингизда, навбат кутиб турганингизда ёки шунга ўхшаш фурсатлар бўлиб қолганида, ўқиб фойдаланасиз.
  13. Мақсад, ғоя ва режаларингиз аниқ бўлсин. Уларни ёзиб олинг, ёдлаб олинг. Зеҳнингиз ва фикрингизда бўлсин. Ҳаттоки ҳаётингизнинг бир бўлагига айланиб қолсин.
  14. Агар мақсад қилган режангиз амалга ошмай қолса ёки сиз кутган натижа юзага чиқмаса, тушкунлик ва умидсизликка тушманг. Ундан амалга ошган бўлагини ўйланг ва ўша учун хурсанд бўлаверинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз ютқазмайсиз. Ҳеч бўлмаса, қандайдир тажрибага эга бўлган бўласиз.
  15. Тузган жадвалингиз сизни боғлаб қўядиган нарса бўлмасин. Балки сизга хизмат қиладиган нарса бўлсин.       
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, қадим замонларда одамлар савдо ва иқтисодий муомалаларини қўлларидаги мулк бўлган нарсаларни давоми...

15:53 / 07.10.2016 3319
Ўта камтарлик ҳам манманлик белгисидир «Ухдуд эгалари» ҳақидаги ривоятда кунлардан бирида йигит йўлда давоми...

15:36 / 25.10.2016 4267
embedhttpswww.youtube.comwatchv4TEoCePQSoMembed

11:54 / 08.09.2016 3676
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, ойларнинг ҳеч бирида Шаъбондагидек давоми...

00:21 / 04.03.2023 2586