Гўзал бўлай десангиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

ЁҒЛИ ТЕРИЛАР УЧУН

«Геркулес» ниқоби

Бир дона тухум оқини бир чой қошиқ асал билан аралаштириб олинг. Сўнгра бир чой қошиқдан сут ва лимон шарбати қўшинг. Унга бир неча томчи бодом ёғи солиб яхшилаб аралаштиринг. 20 дақиқа давомида юзингизга суриб қўйинг. Юз териси тиниқлашиб, равшанлашади.

Помидорли ниқоб. Юзингиз ниҳоятда ёғли бўлса ва бундан хижолатланаётган бўлсангиз, бунинг йўли бор! Бир дона помидор олиб, уни қирғичдан ўтказиб олишингиз керак бўлади. Унга бир чой қошиқ лимон шарбати ва шунча сабзи шарбати аралаштириб юборасиз. Ниқобни юзда ўн дақиқа ушлаб тургач, илиқ сувда ювиб ташлайсиз. Албатта, озиқлантирувчи крем суртишни унутманг.

ҚУРУҚ ТЕРИЛАР УЧУН

Творогли ниқоб

Бир чой қошиқ творогни ярим чой қошиқ асал ва бир чой қошиқ кефир билан яхшилаб аралаштириб юборинг. Ниқоб аралашмаси нишолда ҳолига келгунча бўтқаланади. Бунинг учун бирозгина сабр ва меҳнат талаб этилади. Ушбу ниқобни тозаланган юзга суртгач, 20 дақиқадан сўнг қайнатиб олинган илиқ сувда ювиб ташлайсиз.

Бананли ниқоб

Бу оддий ва тез тайёр бўладиган ниқоб ҳисобланади. Бунинг учун яримта бананни санчқи билан увалайсиз. Увалангач, яхшилаб эзасиз. Уни нафақат юз, балки бўйин терисига ҳам суриш мумкин. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб олиш керак бўлади. Аслида бу ниқобни барча турдаги терилар учун қўллаш фойдали, аммо қуруқ терилар учун айни муддао ҳисобланади.

Дилдора тайёрлади.

   
Мавзуга оид мақолалар
Тажрид тасаввуфда ҳамма нарсадан холи бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикри, ибодати учун ажраб чиқиш, деган маънони давоми...

12:42 / 14.03.2017 6451
Жаннатга кирмай қолиш Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг давоми...

08:08 / 12.02.2017 6720
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макканинг катта тижоратчиларидан бўлмиш Хадийжа бинти давоми...

12:09 / 01.12.2017 3869
«Муслимаат.уз» 10 ёшда 2017 йил 15 октябрь куни «Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида «Ислом.уз» давоми...

17:02 / 16.10.2017 11623