Олма қизартмаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли масаллиқлар: 2 та олма, 2 ош қошиқ ун, 2 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар пудраси, 1 пиёла сут, 1 чой қошиқ долчин, туз, 1 пиёла зайтун ёғи, керагича сув.

Тайёрланиши: идишга ун, сут ва бир чимдим туз солиб, эзиб аралаштиринг. Сўнгра тухум солиб, яна аралаштиринг. Олманинг данак қисмларини олиб ташлаб, ярим бармоқ кенглигида халқа шаклига келтиринг. Халқаларга аввал унни, кейин тухумли аралашмани суриб, қизиган ёғда қизартиринг. Салфетка қўйилган тарелкага қўйиб, ёғини шимиб олгач, долчин/шакар пудра аралашмасига ботиринг. Ликобчаларга қўйиб, дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

Зебунисо Абдужалил

Мавзуга оид мақолалар
Аёл кишининг заифа экани маълум. Нафсига берилиб, сўзлари орасига бирор кишининг ҳаққига ёмон сўзларни давоми...

14:26 / 12.05.2019 3760
Ҳақ бир қавмни Ўз хизматида қоим қилди, бир қавмни эса Ўз муҳаббатига хос қилди. «Барчага буларга ҳам, давоми...

19:00 / 02.01.2020 3710
89 ёшда бола ҳали ўсишда давом этади. Бироқ ҳали балоғат ёшига ўтиш даври келмади. Бу пайтда бола организми давоми...

10:31 / 23.02.2017 5596