Боланинг одатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу – боланинг бармоғини оғзига солиб, сўриб юриш одатидир. Бунда бола бармоғини оғзига солиб, сўнг лабларини юмиб олади-да, уни сўриш асносида ияк ва яноқларини енгил ҳаракатлантира бошлайди. Бу ҳолда у нафақат қўлидаги, балки оёғидаги бармоғини ҳам ёки қўлининг бош ва кўрсаткич бармоқлари орасини ҳам сўришни одат қилиб олиши мумкин. Бармоқ сўриш одати ёш гўдаклик даврида болаларда кўп учрайдиган оддий одатлардан биридир. Аммо агар бу одат олти ёшдан кейин ҳам давом этса, у ҳолда унинг сабабларини қидириб, ундан қутулишнинг самарали усулларини қидириш лозим. Боладаги бу инстиктга кўра, бола ундан тинчланади ва ором олади, шу билан бирга, бола ўзини осойишта ва тинч ҳис этиши мумкин. Боланинг оч қолиши ёки эмизиш вақти қисқа бўлганидан тўймай қолиши ёки унга фақат маълум вақтда овқат бериш – буларнинг бари болани бармоғини сўриб юришга мажбур қилади ва бу унга одат бўлиб қолади. Боланинг ҳиссий ва руҳий эҳтиёжлари қонмаганлиги, жумладан, онасидан етарлича меҳр-муҳаббат олмаганлиги хам бунга сабаб бўлиши мумкин. Бу одат хавотирланиш, ёлғизлик ва ўз хоҳиш-иродаларини қондириш эҳтиёжидан юзага келган ҳолатга жавобан реакция ҳисобланади. Оиладаги кескин вазият, ота-она орасидаги тез-тез рўй берадиган жанжаллар ҳам бунга сабаб бўлади. Бармоқни сўриш одатидан холи бўлиш йўллари: 1. Боланинг оғиз бўшлиғига мос келадиган махсус типдаги сўргич бериш, зотан бундай сўргич бола тишларининг қийшиқ ўсишининг олдини олади. 2. Етарли озиқ-овқат бериш. 3. Бола ўзини ҳимояланган сезиши учун унга меҳр-муҳаббат кўрсатиш ва ўпиш орқали унга илиқ ҳис-туйғулар ифода этиш. 4. Бола бармоғини сўраётганда, аста-секин ва мулойимлик билан бармоғини унинг оғзидан олиб қўйиш. Уни жазолаш, уялтириш ўрнига, унинг қўлларини ўйинлар билан банд қилиш. 5. Боланинг бармоғига ёқимсиз таъмли нарса суриш. 6. Бола бу одатни қилмаганда, уни мукофотлаш ва мақташ. 7. Бола ўз ота-онаси эътиборини жалб қилишга бармоғини ишлатсин, агар ота-она етарли эътибор беришса, болани бу одатдан қайтарса бўлади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Мисол тариқасида «Шархи «Ақидатут Тоҳовия» китобидан иқтибос келтирамиз. «Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва давоми...

20:41 / 25.09.2017 4334
Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган давоми...

16:25 / 12.02.2019 2401