Жума куни салавот айтиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги саййидул айём барчаларингизга муборак бўлсин. Ушбу муборак кунда – қилинган дуолар, ибодатлар ва амаллар учун савоби кўпайтирилиб берадиган кунда – барчангизга чиройли ва гўзал амаллар қилишни Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин.Бугун сизлар билан одамзотнинг афзали, икки олам сарвари бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунида саловат ва салом айтишнинг фазллари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқсак. Ушбу сатрлар билганлар учун эслатма, билмаганлар учун эса маълумот бўлади, деган умиддамиз, иншааллоҳ. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда унинг жони қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Бас, унда менга саловотни кўп айтинглар. Чунки саловатларингиз менга арз қилинур», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандоқ қилиб бизнинг саловатимиз сизга арз қилинур?» дедилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром қилгандир», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва салом айтиб туриш – ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Жума куни алоҳида ибодат, алоҳида дуо ва алоҳида саловат бўлиши керак. Жума куни ҳафталик байрамгина эмас, у мискинларнинг ҳажи куни, бу куннинг шарафидан қилинган амалларга ажр-савоблар кўпайтириб берилади. Ана шундоқ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтмоқ жуда ҳам марғуб иш. Умматларнинг айтган саловатлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинур. Аллоҳнинг амри ила у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саловатларни эшитадилар, улардан хурсанд бўладилар. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловатни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловатни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салдоват айтишни кўпайтиринглар», дедилар. Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи. Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир. Ким суннатга амал қилишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин! Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин! Ким жаннатда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин! Бугунги ибодатларимизни, дуоларимизни ва саловату саломларимизни Аллоҳ азза ва жалла Ўз даргоҳида қабули мақбул айласин. Омин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мавзуга оид мақолалар
«Ислом барча инсоний жамиятлар бошпанаси,нима учун ва қандай» номли китобдан Эшонгузар жоме масжиди давоми...

20:22 / 20.03.2017 5016
  Муборак Рамазонни ибодат ойи қилиб яратган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин давоми...

16:13 / 07.02.2017 5303
  Ислом оламидаги олималарнинг сони сайёрамиз бўйлаб олинган ўртача кўрсатгичдан ҳам ошади. Аммо халигача давоми...

21:03 / 20.03.2017 5464
СанФранцискодаги ДеЯнга музейида бўлиб ўтган кўргазма одатдаги кўргазмалардан фарқ қилади. Унда кийимнинг давоми...

08:22 / 26.03.2019 3410