Маърифат чироқлари

07:04 / 12.10.2023 365

"Қуръони каримда аёллар мавзусида келган оят ва ҳукмлар" мавзусидаги суҳбатлар.


Масад суранинг иккинчи номи «Лаҳаб»дир. «Масад» сўзининг маъноси «арқон»дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши таъкидланган.


Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамилнинг «Ҳаммаа латал ҳатоб» – «ўтин кўтарган» деб сифатланишига уламолар бир неча хил фикрлар айтадилар:

Эри куяётган жаҳаннамга ўтин кўтариб киради ва иккови яна ҳам қаттиқроқ куядилар.

Умми Жамил чақимчилиги, динга қарши фитнаси билан машҳур эди. «Ўтин кўтарган» деган ибора фитнани аланга олдириш учун чақимчилик қилиб, гап ташиб юришига ишорадир.

 Бу аёл тиканли ўтинларни кўтариб келиб, Муҳаммад алайҳиссаломга озор бериш мақсадида, йўлларига сочар эди, бу ибора ўша қилиғига ишорадир.


Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан


73-сон


Муаллиф
Манба