Маърифат чироқлари

07:36 / 31.08.2023 2000

«Зиҳор» сўзи «зоҳр» ўзагидан олинган бўлиб, инсоннинг орқа (бел) томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига: «Сен мен учун онамнинг орқа (бел) томони кабисан», дейишига зиҳор дейилади.


«Хотинларидан зиҳор қилганлар сўнгра айтганларидан қайтсалар, қўшилмасларидан аввал бир қул озод қилсинлар. Бу ваъзланишингиз учундир. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир.


Ким (қул) топмаса, бас, (қайта) қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин. Ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдирсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учундир. Ва бу(ҳукм)лар Аллоҳнинг чегараларидир. Кофирларга эса аламли азоб бор» (Мужодала сураси, 3–4-оятлар).


Одинахон Муҳаммад Содиқ журналист Умида Ғаффорова билан



68-сон



Муаллиф