Маърифат чироқлари

08:08 / 06.07.2023 619

Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо.



ИФК – гапни бошқа томонга буриш, иғво, бўҳтон, туҳмат уйдириш, у ана шундай ёмон нарса. Ифк ҳар қандай шахсни ҳам, ҳар қандай жамиятни ҳам катта ташвишга солади. Ифк катта-кичикни ажратиб ўтирмайди, кимга нисбатан уюштирилса, ўшани ташвишга солади.


Дунёдаги энг пок аёллардан бири, энг вафоли ёстиқдошлардан биттаси, мўминларнинг онаси, Сарвари Оламнинг суюкли жуфти ҳалоллари, Сиддиқнинг қизи сиддиқа Оиша онамиз ифкка учраб, гап-сўз бўлдилар.  Икки кечаю бир кундуз тинмай йиғладилар...


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сен беайб бўлсанг, Аллоҳ таоло, албатта, сени оқлайди. Агар гуноҳга яқинлашган бўлсанг, Аллоҳга истиғфор айт, унга тавба қил. Чунки банда гуноҳини эътироф этиб, тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этади», дедилар...


 Одинахон Муҳаммад Содиқ

журналист Умида Ғаффорова билан



60-сон

 

Муаллиф
Манба