РАМАЗОН МАЖЛИСИ

00:58 / 18.04.2023 1173



Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (31-мажлис)


  ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИНИНГ ФАЗЛИ ВА УНИНГ ОДОБЛАРИ


Рамазонда:


Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга тўлиқ ўқиб берар эдилар. Вафот топадиган йилларида эса Қуръонни бу улуғ фариштадан икки марта ўтказиб олганлар.


Имом Молик роҳимаҳуллоҳ ҳадис дарсларини тўхтатиб, Қуръон билан машғул бўлар эдилар.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ барча нафл ибодатларни қўйиб, Қуръонга юзланар эдилар.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳар куни бир марта хатм қилар эдилар, Таровиҳ намозидан кейин ҳам қоим бўлар ва уч кунда бир маротаба хатм қилар эдилар.


Одинахон Муҳаммад Содиқ



Муаллиф